$
11963.16 UZS
49.81
₽
142.33 UZS
-0.06
€
13390.36 UZS
61.7
31° Кечаси 18°

Жефф Безос: Миллиардер ҳаётининг бир куни

07:41 / 30.03.2023

Жефф Безоснинг ким эканлигини билмасангиз, ҳайрон қолишимиз тайин. “Amazon.com” бизнес империяси асосчиси, “Blue origin” аэрокосмик концерни ҳамда “Washington post” нашриёт уйи соҳиби.

2017 йилдан бошлаб эса Билл Гейтс ва Уоррен Баффетни ортда қолдирганча сайёрамизнинг энг бадавлат одамига айланган инсон. 2018 йилда унинг бойлиги "Forbes" журнали маълумотларига кўра, 150 миллиард долларни ташкил қилган. Жефф Безоснинг қандай инсон эканлиги, нима учун ўзидан кейин идишларини ҳамиша ювиб қўйиши ҳамда қандай ҳаёт кечириши ҳақида бугун суҳбат қурамиз.

Болалик

Келинг, аввало унинг болалиги ҳақида гаплашамиз. Жеффри 1964 йилнинг 12 январь куни Американинг Альбукерке шаҳрида, Нью-Мексико штатида дунёга келган. Болакай 4 ёшлик пайтларида унинг онаси иккинчи бор кубалик муҳожир Мигель Безосга турмушга чиқади. Жеффнинг техникага бўлган қизиқиши болалик йилларидан бошланди. У ўзининг хонасида ажойиб нарсаларни яратиш билан ҳаёт кечирарди. Шу тариқа аста-секин ўзига эътиборни жалб қила бошлади. 5 ёшлик пайтларида онаси илк бора унга қуйидаги сўзларни айтди: “Сен катта бўлиб қолдинг. Барча умидимиз сендан!” Жефф эса бу сўзлардан ўзига яраша ҳулоса чиқариб ҳам улгурди. У аввал бошқа одамлар ўйлаб топа олмаган нарсаларни яратди. Фольга ва соябондан қуёш батареяси, эски будильникдан эшик қўнғироғи ва яна бошқа кўплаб антиқа буюмлар шулар жумласидан эди.

Amazon.com

Принстон университетининг информатика кафедраси аъзоси бўлган Безос келажакнинг асоси интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ эканлигини англаб етди. Ўз соҳаси бўйича бир неча йил ишлаганидан кейин 1994 йилда интернет дўкон яратиш фикрига келди. Бу “Amazon.com” сайтининг лойиҳаси  эди. Дунёдаги машҳур дарё шарафига аталган сайт 1995 йилнинг июль ойида ишлаб чиқилди. Биринчи инвесторлар унинг ота-онаси бўлишди, Жефф уларга лойиҳанинг ўхшамай қолиши мумкинлиги эҳтимоли 70 фоиз эканлигини айтди. Аммо барчаси яхши давом этди. Вақт ўтиб сайт орқали мусиқа дисклари, ноябрь ойидан бошлаб эса видеомаҳсулотлар сотила бошланди. 1997 йилда “Amazon.com” Қўшма штатларнинг 3 та фонд биржаларидан бирига чиқди. 2018 йилнинг сентябрь ойида таркибида 200 000 та одам ишлайдиган компания капитализацияси 1 триллион доллардан ошди. У илк марта тарихда “Аpple” компаниясидан ўзиб кета олди. Бугунги кунда сайт маҳсулотларнинг 34 та категорияси бўйича иш олиб боради. Тармоқнинг филиаллари дунёнинг кўплаб мамлакатларида жойлашган.

Blue origin

Сайёравий кўламдаги иқтисодий чўққини эгаллагач, Безос бошқа мақсадларни ҳам кўзлай бошлади.

2000 йилда у “Blue origin” аэрокосмик компаниясига асос солингани ҳақида маълум қилди. Лойиҳанинг бош мақсади космик туризмнинг хавфсиз ва ҳамёнбоп бўлишига эришиш эди.

Тан олиш керакки, агар ишлар шундай тезлик билан давом этадиган бўлса, Безоснинг барча мақсадлари тез орада  рўёбга чиқади. Албатта, бу гапларнинг барчасини бадавлат инсонларнинг навбатидаги ҳазили ўрнида қабул қилишингиз ҳам мумкин. Аммо ушбу ваъдалар ортида Жефф Безос – ҳамиша ўз сўзининг устидан чиқишни одат қилган ва мувафаққият сири нимада эканлигини биладиган кучли инсон турибди.

Тарихдаги энг бадавлат инсонлардан бири бўлмиш Безоснинг омад сири нимада? Унинг одатий кунлари қандай кечади?

Соғлом уйқу

Безоснинг темир қоидаларидан бири 8 соатлик тўлиқ уйқудир. У ҳар доим бир вақтда ухлайди ва бир вақтда соатсиз уйғонади. Ўзининг айтишича, соғлом уйқу қувват манбаи, яхши кайфият ва янги ғоялар пайдо бўлишининг асосий омилидир. Жефф учун уйғониш пайти ҳам жуда катта аҳамиятга эга. “Мен тонг пайти бироз эркаланган ҳолатда газета ўқиганча қаҳва ичишни яхши кўраман” дейди у.

Иш этикети

Жеффнинг тан олишича, иш бўйича бўладиган учрашувларни унчалик ҳам ёқтирмайди. Бундан ташқари, у компания инвесторлари билан ишларни муҳокама қилиш учун йилига 6 соатдан кўп вақт ажратмайди. Учрашувда иштирок этадиганлар сонига келадиган бўлсак,  бу ерда ҳам Жеффнинг маълум қоидалари мавжуд. Учрашув аъзоларининг сони уларни иккита пицца билан меҳмон қила оладиган даражада бўлиши керак.

Агар одамлар сони бундан кўпайиб кетса, иш унмаслиги аниқ. Мураккаб ва маъсулиятли вазифалар оқшом пайти соат 5:00 га белгиланса, Безос уларни эртаси куни соат 10:00 га кўчиради. Сабаби у барча самарали ишлар тушликкача амалга оширилиши керак деган фикрда.

Саккизоёқ ва фаст-фуд

Безос буюк импровизатор ва ажойиб таомлар шинавандаси. Унинг ресторанда қандай таомларга буюртма беришини, нонушта учун нима истеъмол қилишини ҳеч қачон олдиндан билиб бўлмайди. Бир сафар унинг игуана еб ўтирган сурати интернетга жойлаштирилган эди.

Брутто Жим билан учрашган пайтида эса саккизоёқ, картошка, гўшт, кўкатлар, саримоқ, йогурт ва тухум ассортисидан буюртма қилган экан.

“Таомномага қараган пайтимда аввал ҳеч қачон татиб кўрмаган нарсамни танлашга интиламан” дейди Жефф. Бундан ташқари, миллиардер фаст-фуд сотадиган кичик фургонча егуликларини ҳам яхши кўради. Қарангки, айнан шу каби шаҳобчалардан бири “Amazon”нинг бош офиси ёнида жойлашган. У ўз уйида таом истеъмол қилиб бўлгач, барча идишларини ювиб қўйишга одатланган. Ўзининг айтишича, бу иш қўлидан келадиган юмушларнинг энг ажойибидир.

Спорт

Жефф Безоснинг бир кун давомида спорт учун қанча вақт сарф қилиши аниқ маълум эмас. Аммо унинг мушаклар тузилишини интернет фойдаланувчилари аллақачон спортчилар қоматига қиёслаб улгурдилар.

Безос вақти-вақти билан болаларини олиб, сув ости қайиғида НАСА ракеталарининг қолдиқларини излаш учун саёҳатга чиқади. “Биз барча нарсани ҳаттоки номавсумий сафарларни ҳам синаб кўрганмиз, уй шароитидаги илмий тажрибалар, товуқ тухумларининг инкубацияси ва хитой тили дарслари ҳам шулар жумласидан" деган эди миллиардернинг собиқ рафиқаси Маккензия Безос журналларнинг бирига берган интервюсида.

Хобби

Жефф Безос катта нуфуз ва бойлик эгаси бўлишига қарамасдан оддий, камтар ва ёқимли инсон бўлиб қолишни хуш кўради. У ҳеч қачон ўзини бошқалардан юқори тутмайди ва ҳамиша омад сирлари, ғоялар ҳақида очиқ гапиради. Мана бу эса улардан бир нечтаси!

Безосдан олтин қоидалар

“Мен барча ишларимни навбат билан амалга ошираман. Дўстларим ёки оилам билан тушлик қиляпманми, демак тушлик қиляпман. Электрон почтамдаги хатларни ўқияпманми, демак ўқияпман. Бошқа ҳеч қандай нарсага чалғишни истамайман. Менга қилаётган ишимга максимал даражага эътибор қаратиш жуда ёқади. Барчаси шу ерда ва ҳозир бўлиши керак!”

Кўп нарсага чалғиманг!

Жеффнинг айтишича, бизнинг ҳар биримизда танлаш имконияти бор. Биринчиси хавфсиз ва қулай ҳаёт. Иккинчиси таваккал, тажрибаларга тўла умр. Бу ерда парвозлар ҳам, қулашлар ҳам бўлади. “Биламан, 80 га кирганимда таваккал қилмаганим учун афсусланмайман.

Интернетнинг нима эканлигини кўриб, менинг ҳаётимни айнан мана шу нарса ўзгартириб юборишини сезган эдим.

Шунчаки керакли нарсани тушуна билиш, йиқилишлардан кейин тура олиш керак. Агар мағлуб бўлганимда ҳам бу оғриқ нима учун ўзимни синаб кўрмаганим ҳақидаги савол оғриғидан камроқ бўларди. Бизнесда “Нима учун?” деган савол кўп берилади. Бу жуда яхши савол. Аммо “Нима учун синаб кўрмадим?” деган саволнинг қиймати баландроқдир.

Таваккал қилинг!

Безос ўз болаларига ўткир пичоқдан фойдаланишга 4 ёшидан бошлаб рухсат берган, уларга электроускуналардан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам тақдим қилган. Балки бундан маъсулиятли ота-оналар ёқа ушлаб қолишар.

Аммо Безоснинг айтишича, йиқилмаган, алам ва ўз хатоларидан олинган оғриқни ҳис қилмаган одам ҳеч қачон ҳеч нарса ўргана олмайди. “Мен ҳақиқий ҳаёт нима эканлигини билмайдиган боладан кўра, 9 та бўлса ҳам, ҳақиқий бармоқлари бўлган боланинг отаси бўлишни афзал биламан” деган эди у.

Иш ва ҳаёт мувозанати

Иш ва шахсий ҳаёт ҳамиша бир-биридан мустақил бўлиши ва шу билан бирга бир-бирини ҳудди Инь ҳамда Янь каби тўлдириб туриши керак. Агар уйда бахтли бўлсам, бу мени энг яхши ишчи, энг яхши раҳбар қилишга ҳам ёрдам беради. Агар ишхонада самарали инсон бўлсам ҳотиржам ва меҳрибон ота бўла оламан.

Ўзингиздаги болакайни асраб қолинг!

Дунё шунчалар мураккабки, айрим саволларга жавоб топиш учун ҳақиқий эксперт бўлиш талаб этилади. Афсуски, экспертга айланишингиз билан, бирор ишнинг қандай амалга оширилишини аниқ биласиз ва эҳтимолларга катта диққат қаратмайсиз ҳам. Кейинчалик ўзгартириш керак бўлган йўлга кириш учун одамда болаларга ҳос қизиқувчанлик бўлиши керак.

Ўз ишингиз борасида эксперт бўлинг, аммо болаларча ўйларни ҳам сақлаб олинг. Ҳайрон қолишни ва чегаралар қўйилган ҳудудларда ҳам янги йўллар излаб топишни билинг.

Жефф Безоснинг намунаси бизга эски бир ҳақиқатни эслатиб қўйди. Дунёда ягона бир муваффақият сири мавжуд эмас. Билл Гейстнинг иш тартиби 5 дақиқалик бўлимларга бўлиб қўйилган. Уларнинг ҳар бири қатъий равишда режалаштирилган бўлиб, ҳудди дастур файлларига ўхшайди. Рўйхатдаги учинчи одам Уоррен Баффет. У ҳар куни соат 6:45 да уйғонади ва 22:45 да ухлашга ётади. Тонг пайтида янги газетани ўқийди ва кўчада нонушта қилиб олади. Ҳар куни 3 доллар эвазига макмаффин ва бисквит тановул қилади. Маск эса қанча ухлаши ҳақида умуман ҳеч қандай сўз айта олмаган. Олимпдаги одамларнинг ҳар бири турли олам. Уларни бирлаштириб турадиган нарса эса ўз ишларига бўлган  муҳаббатдир.

“Ўзингиз севган соҳани топинг, кичик чегаралар билан қолиб кетманг. Таслим бўлманг!” дейди Жефф Безос. Бизнингча, бу фикрга қулоқ тутсак арзийди.

 

 


Қизиқарли


														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

														
														11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

13 октябрь куни АҚШда афсонавий репер Тупак Шакурнинг 1996 йилдаги қотиллигида айбланган Дуэйн “Кеффи Ди” Девис умрбод қамоқ…
09:45 / 14.10.2026
Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликларига солиқ ва субсидия имтиёзлари берилади.
15:38 / 14.10.2026
Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхоналар фаолиятига “яшил” технологияларни жорий қилиш ва уларнинг экологик хавфсиз фаолият юр…
09:13 / 14.10.2026
Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг илғор ривожланиш ҳудудларида ишлайдиган хорижий фуқароларни рус тили, Россия тарихи…
09:50 / 14.10.2026
Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновацион …
16:26 / 13.10.2026
Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен Россия Украинага қарши урушни давом эттираётган бир пайтда Европа Иттифоқи давла…
12:30 / 13.10.2026
Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026
Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Бугун, 14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика…
15:47 / 14.10.2026
Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олий таълим тизимига масъул раҳбар…
15:12 / 13.10.2026
Эртага, 15 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага, 15 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража…
15:56 / 14.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!