АҚШнинг Калифорния штати Сан-Бернардино округидаги 6 киши отиб ўлдирилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Los Anjeles Times хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа сешанба куни кечқурун содир бўлган. Расмийлар дастлаб бешта жасад топилганини айтишган. Аммо олтинчи жасад эса тергов давомида топилган.
Жасадларда ўқ жароҳатлари бор, деб хабар берди FOX 11. ABC7 маълумотларига кўра эса, улардан баъзилари ёниб кетган кўринади. Одамларнинг қачон ва қандай вафот этгани ҳақидаги тафсилотлар расмийлар томонидан ошкор этилмаган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!