Афғонистоннинг Шарқий Пактика провинцияси Бармал вилояти Покистон ҳаво кучларини бомбардимон қилиш оқибатларини текширувчи ҳукумат комиссияси раҳбари, Афғонистоннинг расмий вакилларидан бири Нурулла Нури 52 кишининг ҳалок бўлганини ва 40 нафар тинч аҳолининг жароҳатланганини тасдиқлади.
Бир кун олдин у мудофаа вазирлигининг масъул ходимлари ҳамроҳлигида 24 декабрь куни бомбардимондан зарар кўрган аҳоли пунктларига ташриф буюрган ва ҳаво ҳужуми гувоҳлари билан суҳбатлашган. Шу билан бирга турли даражадаги вайронагарчиликларни қайд этган.
“Бизда аҳоли билан суҳбатларда кўрган нарсаларимизга асосланиб, ҳозирда бизда 51 ёки 52 шаҳид, 40 га яқин ярадор ва 4-5 та уй вайрон бўлганлиги ҳақида маълумот бор”, – деган Нурулла Нури.
У ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг барчаси тинч аҳоли эканлигини таъкидлаган ҳолда, Покистон авиазарбалари Вазиристандан (Покистон ҳудудидаги чегара ҳудуди) қочқинларга қарши юборилганлигини айтган.
Покистоннинг ушбу ҳудудга ҳаво ҳужумларини Афғонистон суверенитетини очиқдан-очиқ бузиш деб таърифлаган Нури. У тергов тугагандан сўнг, Покистоннинг ҳаракатлари жавобсиз қолмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!