Жиззах шаҳридаги Ўрда истироҳат боғида номаълум шахс ҳаракатдаги аттракциондан йиқилиб тушгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва профилактика инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди, дея хабар бермоқда Жиззах вилояти ФВБ матбуот хизмати.
Жорий йил 1 июнь куни соат 20:00 атрофида Пахтакор туманида яшовчи 2007 йилда туғилган М.Ў. оила аъзолари билан биргаликда Жиззах шаҳрида жойлашган Ўрда экологик истироҳат боғига айланиш учун борган.
Вояга етмаган шахс аттракционда учиш вақтида операторларнинг огоҳлантиришларига қарамасдан, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида аттракцион тўлиқ тўхтамасдан ҳимоя камарини ечиб юбориб, йиқилган.
Бола аттракциондан йиқилиши натижасида ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ва мазкур ҳолат содир бўлган вақтда аттракционда носозликлар бўлмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!