2024 йил 26 октябрь куни соат 09:30 ларда Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, “Буюк ипак йўли” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 957-километрида юк машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу воқеа 1986 йилда туғилган Э.Қ. бошқарувидаги “Фаw” русумли автомашина ҳамда 1993 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги “Ҳоwо A7” русумли юк автомобиллари иштирокида содир бўлган.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига эса техник шикаст етган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!