$
11813.21 UZS
23.88
136.71 UZS
0.23
13719.86 UZS
17.12
31° Кечаси 18°

Калигула – абадий шармандалик рамзи. Ўзини худо деб ҳисоблаган Рим императори

15:48 / 29.03.2022

Қадимда кўплаб подшоҳлар ўз номларини тарихда қолдириш учун катта-катта иморатлар барпо этишган. Бироқ мозийга назар ташласак, ўзининг хурмача қилиқлари билан тарих солномаларидан жой олган подшоҳлар ҳам талайгина. 

Мана шундайлардан бири Гай Юлий Цезарь Калигула ҳисобланади. У ўзининг бемаъни қилиқлари ва тентаклиги билан Рим тарихида абадий шармандалик рамзига айланди. Калигула ўзининг севимли отига консул унвонини бериб, гладиаторлар жангини театр томошасига айлантирди. Рим халқи унинг жабр стамларига тўрт йил чидади. 

Бугунги мақоламизда ўзининг хурмача қилиқлари билан тарихда қолган, Рим императорлари орасида энг машхури Калигула ҳақида сўз юритамиз.

Аҳмоқ императорнинг дунёга келиши

Гай Юлий Цезар Калигула милодий 12 йил 31 август куни император Тиберий хонадонида дунёга келди. У ҳаётининг дастлабки икки йилини Римда ўтказди. Калигула ёшлигида бир неча бор суиқасдлардан омон қолган. Унинг икки акаси айнан сарой фитнаси туфайли бу дунёни тарк этган эди. Ўша вақтларда сарой фитналари Римда оддий ҳолатга айланганди. Бўлажак жоҳилни Тиберийнинг онаси (яъни бувиси) ўз ҳимоясига олди. Аммо Калигула ҳақиқий император бўлиб эмас, бир золим бўлиб улғайди.

Калигуланинг қандай улғаётганини кўрган император Тиберий ўзининг келажакдаги вориси ҳақида шундай дейди:

"У ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам яхшилик қилмайди. Фақат римликларга эмас, балки бутун дунёга мусибат келтирадиган илон вояга етяпти". 

Калигуланинг ҳокимиятга чиқиши

37 йил 18 март куни Гай Юлий Цезар Калигула император деб эълон қилинди. Тахтга эндигина ўтирган император дастлабки пайтлари жуда ғайратли, халққа меҳрибон бўлди. Калигула бир вақтлар тарқатиб юборилган сенатни қайта йиғди, обрў-эътиборли Рим зодагонларига фахрли мансабларни таклиф қилди. Тиберийдан қолган битмас-туганмас бойликларни марҳумнинг васиятига биноан римликларга баробар тақсимлаб берди. Бундан ташқари Калигула Римда сув таъминотини яхшилаш учун иккита сув ўтказгич қурдирди. Ҳатто, у йўлларнинг ҳолатига алоҳида эътибор қаратди.  

Аммо халқнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Саккиз ойдан сўнг император касал бўлиб қолди. Соғайиб кетгач, Калигула ўзини мутақо бошқача тута бошлади. У кундан-кунга ақлини йўқотиб борди. Бир мунча вақт ўтиб, ҳокимият жиловини бутунлай ўз қўлига олган Калигула қутуриб кетди.

"Унинг бемаънилиги, тентаклиги чегара билмас эди», деб ёзади Қадимги Рим тарихчилари. Мулозимлар кечасию кундузи унга хушомад қилиб, сажда қиладилар. Бундай мулозаматдан сармаст бўлган император «кўргани кўзлари бўлмаса ҳам майли, фақат қўрқиб туришса бас", дейди.

 

Калигула "сиз камтарин ёки қайсар бўлиб яшашингиз керак!" деб кўп такрорлар эди. Император олтинни жуда яхши кўрган. У олтиндан ясалган буюмларни оёқ остига тўкиб, яланг оёқ юришни ёқтирган.   

Ўзини туғма актёр, туғма ҳукмдор деб билган Калигула давлат ишларини бир четга йиғиштириб қўйиб, кайфу-сафога, ўйин-кулгуга берилиб кетади. Ҳатто, шундай даражага етадики, у ўзини тирик худо деб эълон қилади. Калигула Римдаги барча илоҳий ҳайкалларнинг бошини ўз боши тасвири билан алмаштиришни буюради. Бироқ аҳмоқ император учун бу ҳам етарли эмас эди.

Калигула Римда ўз номи билан аталган маъбад (ибодат қилинадиган жой) қурдирди. У ерга императорнинг баланд олтин ҳайкали ўрнатилди. Энг қизиғи, Рим ибодатхоналарида асосан буқа қурбонлик қилинган. Лекин Калигула ибодатхонасида фламинго ва товус қурбонлик қилиниши керак эди.

 Калигула ҳақида тарихчи Иосиф Флавий ўзининг эсдаликларида шундай ёзади:

"Бошқаларни қўя турайлик, лекин Калигула ҳатто Гомернинг достонларини ҳам йўқотиб юбормоқчи бўлди. Одамларнинг кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ эди. У бир неча марта ҳаммани қириб юбормоқчи бўлди. Калигула римлик аҳоли устига юклаб қўйган сон-саноқсиз ўлпонларнинг адоғи кўринмасди. Бой-бадавлат, нуфузли ворислар бош кўтариб қолишдан қўрқиб, император уларнинг ҳаммасидан ўз фойдасига васиятнома ёздириб олди. Кейин васиятнома ёзиб берган зотни жиноятчи деб эълон қилардида қатл эттириб юборарди. Кейин эса унинг бойлигини ўзлаштириб оларди. Римликларни даҳшатга солган нарса шу бўлдики, у ўзининг отини консул лавозимига тайинлади".

Давлат аҳамиятига молик мансабга отнинг тайинланиши ҳали тарихда бўлмаган эди. Боз устига, Калигула ўз оти учун мармар катак ва фил суягидан охур қуриш тўғрисида фармон беради.

Калигула император бўлган тўрт йил давомида гуллаб келаётган қудратли Рим империяси қашшоқ монархияга айланиб қолди. Римда энг катта ўғри императорнинг ўзи эди. Бу ҳам етмаганидек, амалдорлар ҳам давлатнинг танасига зулукдай ёпишиб олганди. Бир йилнинг ичида империя хазинасидан икки миллиард етти юз миллион танга ғойиб бўлди. Рим халқи қашшоқлашади, одамлар бир бурда нон топиш илинжида ҳар томонга сочилиб кетди.

Чексиз ҳокимият ва мисли кўрилмаган бойлик қутуртириб юборган Калигуланинг хотини қиз туғади. Император эса римликлардан қизалоқни боқиш, тарбиялаш ва келажакдаги сепи учун пул талаб қилади. Янги йилнинг биринчи куни Калигула ўз саройи остонасида туриб олиб, келаётган одамлардан тиланчи каби хайр-садақа сўрай бошлади. «Тома-тома кўл бўлур», деганларидек, аста-секин йиғилган бойлик тоғ бўлиб уйилади. Калигула тангаларни кўриб, ақлдан озар даража суюниб кетади. Ўзини йиғилган бойлик устига отиб, тангаларни ҳовучлаб-ҳовучлаб бошидан сочади.

"У ғалати-ғалати уст-бош кийиб одамлар олдига чиқар эди. Бундай кийимни нафақат бирорта римлик, ҳатто оддий эркак ҳам кийишга ор қилган бўларди. Чет эллардан келган элчилар этаклари кенг мўл хотинларнинг гулли кўйлагини, хотинларнинг туфлисини кийиб тахтда ўтирган императорни кўришгач, мийиғида кулишганча, бир-бирлари билан маʼноли кўз уриштириб олардилар. Бундай пайтларда римликлар номусдан ўлар ҳолатга етдилар", деб ёзади юнон тарихчиси.

Калигуланинг ўлими

Ниҳоят, қашшоқликдан безор бўлган римликларнинг тоқатлари тоқ бўлди. Аҳмоқ императорнинг ҳокимиятига барҳам берилмаса, давлат яксон бўлишини халқ тушуниб етди. Сарой амалдорлари императорга қарши фитна тайёрлашди.

41 йил 24 август куни Калигула театрдан қайтиб келаётган вақтда кўчада пичоқлаб ўлдирилади. Худди шу куни фитначилар унинг хотини Цезония ва 11 ойлик қизи Юлия Друзилани ҳам  ўлдиришади. Шундай қилиб тентак императорнинг ҳокимиятига чек қўйилди. Императорнинг қатл этилганини эшитган римликларнинг аксарияти бўлган воқеага ишонмайди. Улар Калигула бир ҳунар кўрсатмоқда деб ўйлашади.

Калигула римликлар учун абадий шармандалик рамзига айланди. Унинг номи лаънатланди. Калигула номи Римдаги барча ёдгорликлардан ўчириб ташланди. Тарихда шармандали ном қолдирадиган мана шунақа давлат бошлиқларидан ҳудонинг ўзи сақласин!


Қизиқарли


														
														11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026

														
														Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой Халқ-озодлик армияси гуманоид роботларни жанговар шароитларда қўллашга тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Reuters хабар берд…
10:00 / 08.09.2026

														
														АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда мамлакатнинг мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган, Доналд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага ч…
09:45 / 04.09.2026

														
														Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Интернетда ҳали расман тақдим этилмаган Nokia 300 4G Power Bank тугмачали телефонининг техник хусусиятлари тарқалди.
11:14 / 19.07.2026

														
														АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШнинг Огаё штатида жойлашган Ҳамден қишлоғидаги хароба уйдан тўрт йил давомида битта хонада яшашга мажбур қилинган 16 нафа…
15:02 / 02.07.2026

														
														Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Астрономлар ҳажми жиҳатидан деярли Юпитерга тенг, аммо зичлиги пахтақанддан ҳам паст бўлган иккита ноёб сайёрани кашф этди.
10:05 / 27.06.2026

														
														ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

Бу кўрсаткич 2022 йил Қатар чемпионатига нисбатан 1,1 фоизга юқори бўлса-да, умумий таъсир динамикаси пасайиб бораётганини к…
18:04 / 21.03.2026

														
														Финландия саккизинчи бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди

Финландия саккизинчи бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди

Тадқиқотда инсонларнинг ҳаётдан қониқиш даражаси, ишонч, хавфсизлик ва келажакка ишонч каби омиллар баҳоланган. Мутахассисла…
08:29 / 04.02.2026

														
														ChatGPT Япониядаги кириш имтиҳонида энг юқори баллни тўплади

ChatGPT Япониядаги кириш имтиҳонида энг юқори баллни тўплади

Бу ҳақда SI тизимларини таққослаган LifePrompt компанияси ҳисоботида қайд этилган.
16:04 / 22.01.2026

Бу ҳам қизиқ

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026
Эрон АҚШга огоҳлантириш берди: “Ўйин шартлари ўзгарди”

Эрон АҚШга огоҳлантириш берди: “Ўйин шартлари ўзгарди”

Эрон ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар кучайиши ортидан Теҳрон Вашингтонни огоҳлантирди. Эрон томони кейинги ҳужумларга я…
12:00 / 07.09.2026
Ўзбекистонда қамалганлар сони 22 фоизга ошди

Ўзбекистонда қамалганлар сони 22 фоизга ошди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлар сони 22 фоизга ошди.…
11:57 / 07.09.2026
Россия Харковда Украина ҳарбий техникаларига зарба берганини маълум қилди

Россия Харковда Украина ҳарбий техникаларига зарба берганини маълум қилди

Россия Қуролли кучлари Харков вилоятида Украина қўшинларига тегишли ҳарбий техникаларга дронлар орқали зарба берганини маълу…
15:21 / 09.09.2026
Фарғонада 210 минг долларга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди

Фарғонада 210 минг долларга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди

Фарғона вилоятида 210 минг АҚШ доллари эвазига туман ҳокими лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақд…
12:07 / 08.09.2026
Ўзбекистондан кўчиб кетувчилар сони камайди

Ўзбекистондан кўчиб кетувчилар сони камайди

2026 йилнинг январь–июнь ойларида 5 422 нафар Ўзбекистон фуқароси доимий яшаш мақсадида хорижий давлатларга кўчиб кетган. Бу…
12:43 / 07.09.2026
Чорвоқда чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди

Чорвоқда чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодд…
15:38 / 09.09.2026
Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилиши мумкин

Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилиши мумкин

Педагог ва раҳбар ходимларга 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули бе…
12:45 / 08.09.2026
Вашингтон штати губернатори Ўзбекистонни Сиэтлдаги Бош консулхона очилиши билан табриклади

Вашингтон штати губернатори Ўзбекистонни Сиэтлдаги Бош консулхона очилиши билан табриклади

Вашингтон штати губернатори Боб Фергусон Ўзбекистоннинг Сиэтл шаҳридаги Бош консулхонаси очилиши муносабати билан мамлакатим…
15:33 / 07.09.2026
Ўзбекистоннинг PISA 2025 натижаларида ижобий ўсиш қайд этилди

Ўзбекистоннинг PISA 2025 натижаларида ижобий ўсиш қайд этилди

Ўзбекистон PISA 2025 халқаро тадқиқотида 91 та давлат ва таълим тизими қаторида иштирок этди. Мамлакат мазкур халқаро баҳола…
14:13 / 08.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!