$
12586.41 UZS
54.63
160.42 UZS
0.6
14758.82 UZS
220.7
33° Кечаси 21°

“Катта Лангар” Қуръони хақида нималарни биласиз?

14:09 / 02.11.2022

Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) халифаликлари даврида, яъни ҳижрий 11-13 йиллари Қуръон карим оятларининг ўрама шаклдаги бир нусхасини кўчиришга қарор қилинди. Учинчи халифа Усмон ибн Аффон (р.а.) даврида, ҳижрий 25 йили катта бир гуруҳ назорати остида Қуръони каримнинг ягона андоза нусхаси кўчириб ёзилди. Тери саҳифаларнинг иккала юзасига ҳам матн ёзилиб, барча саҳифалар муқова орасига олинди. Тери варақларга ёзилган Қуръон нусхасининг энг биринчи намунаси ҳазрати Усмонга нисбат берилиб, “Мусҳафи Усмон” атала бошлади.

Уламолар Усмон (р.а.) турли юртларга юборган Мусҳафларнинг сони тўғрисида ҳар хил фикрлар айтганлар. Энг тўғриси уларнинг сони олтита бўлган: Маккий, Шомий, Басрий, Куфий, Мадина аҳли учун умумий бўлган Маданий ва халифанинг ўзлари учун хос мусҳафлардур. Охиргисини ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ўзлари учун олиб қолганлар.

Хаттотлар ана шу мусҳафдан бир неча нусха кўчириб, Ислом етиб борган турли ўлкаларга юборилган. Бугунги кунда Туркиядаги Топкари саройида, Турк ислом санъати музейида, Мисрдаги Ҳусайн жомеъ масжидида ҳамда Миср Миллий кутубхонасида, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Шарқ қўлёзмалари институти ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идораси саройида сақланаётган нодир қўлёзмалар Ҳазрати Усмон (р.а.)га тегишли мусҳафлар деб қаралади.

Қуръони Каримнинг Ер юзидаги энг мўътабар нусхалардан бири “Катта Лангар Қуръони” номи билан аталадиган, бугунги кунда саҳифалари Санкт-Петербург, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида сақланаётган қўлёзмадир.

Мазкур қўлёзма матни сайқалланган ҳайвон териси – пергаментга битилган. Саҳифаларнинг ўртача ўлчами 52,5 х 34,0 см ни ташкил этган. Матнлар араб алифбосининг энг қадимий турларидан бўлган куфий-ҳижозий хатида битилган. Саҳифаларнинг айримлари жуда яхши сақланган, баъзиларига, айниқса саҳифаларнинг бурчакларига жиддий зарар етган. Қўлёзманинг чарм муқоваси XIV асрга тегишли. XVII аср ўрталарида у қайта таъмирланган. Муқова ҳамда саҳифаларни бир-бирига мустаҳкам бириктириш мақсадида араб тилидаги матнлар битилган қоғозлар ёпиштирилган. Ушбу матнларнинг асосий қисмини бироз дағалроқ шаклда, насх ва настаълиқ хатида битилган Қуръон оятлари ташкил этади.

Қўлёзманинг Санкт-Петербургда сақланаётган қисмида Қуръони Каримнинг 44 та сураси оятлари (шундан 22 таси тўлиқ) ўрин олган. Дастхатдаги фарқларга қараганда, бу қўлёзма иккита котиб томонидан кўчирилган. Китоб ҳажмининг катталигини ҳисобга олсак, уни тенг иккига бўлган ҳолда кўчиришган деб тахмин қилиш мумкин. Кейинчалик матнга қизил сиёҳ билан тузатишлар киритилган, ўчиб кетган сўзлар ҳам худди шу рангдаги бўёқ билан қайта тикланган.

Албатта, бу нодир қўлёзма анча пайт мутахассислар диққат марказида бўлиб келди. 1998 йилда профессор Е.А.Резван Шарқ қўлёзмалари институтида Е 20 инвентар рақами остида сақланаётган мазкур қўлёзма ҳақида хориж матбуотида инглиз тилида “The Quran and its World” мақоласини эълон қилди. Орадан бир неча ой ўтиб, франсуз шарқшуноси Франсуа Дерош Санкт-Петербургга хат йўллаб, у билан бирга Оъзбекистондаги Катта Лангар қишлоғидан топилган Қуръон саҳифалари фотонусхаларини ҳам юборади. Бу нусхалардаги ёзув тури ва услуби инстутутда Е 20 рақами остида сақланаётган қўлёзманики билан билан айнан бир хил эди.

Қўлёзманинг бизгача етиб келган энг катта қисми – 81 саҳифаси бугунги кунда Россия Фанлар академиясининг Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланади. Ушбу китобни чуқур тадқиқ этган россиялик олим, тарих фанлари доктори, профессор Ефим Анатолевич Резваннинг ёзилишича, ушбу қўлёзманинг яратилиши VIII асрнинг охирги чорагида, араб грамматикаси қоидалари шаклланган даврга тўғри келади. Машҳур шарқшунос, академик И.Ю.Крачковский ўзининг “Араб қўлёзмалари устида” китобида ёзишича, бу қўлёзма 1936 йилда институт томонидан нотаниш кекса аёлдан сотиб олинган. Кейинчалик Е.Резван ушбу қўлёзманинг айрим саҳифалари Катта Лангар қишлоғида, шунингдек Тошкент ва Бухорода ҳам сақланиши ҳақида хабар топади.

Ўзбекистонда мазкур қўлёзманинг жами 16 саҳифаси мавжуд бўлиб, шундан биттаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида, биттаси Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида, иккитаси Бухоро вилоят кутубхонасида, 12 варағи Катта Лангар қишлоғида сақланади.

Шарқшунослик институтида 11604 рақами остида сақланаётган саҳифада “Бақара” сурасининг 26-61 оятлари кўчирилган. Тарихий маълумотларга кўра, қора сахтиён жилд билан муқоваланган бу муборак саҳифа Бухоро амирлигининг сўнгги қозикалони Муҳаммад Шарифжон Махдум Садри Зиёнинг (1862-1932) шахсий кутубхонасидан келтирилган. Мазкур институтда 2460 рақами остида сақланаётган Садри Зиё кутубхонасининг каталогида мазкур саҳифа ҳақида маълумот берилган бўлиб, унда саҳифанинг учинчи халифа Усмон ибн Аффон (р.а.) замонасида кўчирилган китобга тегишли эканини айтилади.

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят кутубхонасида сақланаётган яна иккита саҳифада “Қасас” сурасининг 35-81 оятлари битилган бўлиб, дастлаб Бухорода 1860-1885 йилларда ҳукмронлик қилган Амир Музаффарнинг ўғли, Ҳашмат тахаллуси билан шеърлар ёзган Муҳаммад Сиддиқ (1857-1927)нинг кутубхонасида сақланган.

Қамаши туманидаги Катта Лангар қишлоғида сақланаётган саҳифаларнинг чарм муқовасида муқовасознинг исми (Муҳаммад Носир) ҳамда 1255 (1839-1840) санаси ёзилган. Ушбу саҳифаларда “Нисо” ва “Анъом” сураларининг парчалари ўрин олган.

Маълумотларга қараганда, саҳифалар узоқ вақт давомида “Катта Лангар шайхлари” деб ном олган Ишқия тариқати намояндалари томонидан асраб келинган. Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошида Ўзбекистонда диний ва миллий қадриятларга қарши кураш бошлангач, ушбу қўлёзанинг ҳам катта қисми атайин йўқ қилинган ёки яширилган. Тегишли идораларининг кўрсатмасига биноан Катта Лангар зиёратгоҳидаги тарихий буюмлар, қадимий қўлёзмалар ҳам мусодара қилинди. Шунда қишлоқ фаоллари томонидан қўлёзманинг 12 саҳифаси асраб қолинган. Орадан ўн йил ўтиб, мустақиллик йилларида айнан ўша муборак саҳифалар яна Катта Лангар зиёратгоҳига қайтарилди.

Қўлёзманинг яна бир саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг кутубхонасида сақланмоқда. Унда “Бақара” сурасининг 126-144 оятлари ёзилган.

Айни пайтда беш жойда сақланаётган ушбу саҳифаларда оятлар бир-бирини такрорламаслиги, дастхат, хомашё, хат тури ва матнга киритилган тузатишларнинг бир хиллиги уларнинг бир пайтлар битта қўлёзма таркибий қисмлари бўлганидан ёрқин далолат беради. Тахминларга кўра, қўлёзманинг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этган. Бугунги кунгача уларнинг 97 саҳифаси ёхуд 47 фоизигина етиб келган.

2000 йилнинг май ойида россиялик ва голландиялик олимларнинг изланишлари натижасида, Гронинген (Голландия) университети Изотоп тадқиқотлари марказида мазкур қўлёзма пергаментининг намуналари замонавий техникалар ёрдамида радиокарбон таҳлилидан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, ушбу қўлёзма милодий 775-995 йиллар оралиғида кўчирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса берилди. Олимлар ушбу хулосага таяниб, қўлёзма VIII асрнинг сўнгги чорагига тегишли, деган тўхтамга келишган. Бу хулосани франсуз шарқшуноси Ф.Дерош ҳам тасдиқлайди.

Катта Лангардаги Қуръони карим қўлёзмаси бу ерга қандай келиб қолгани ҳақида турли тахминлар илгшари урилади. Шуниси аниқки, муддат ушбу зиёратгоҳда сақланиб келган. XIX аср охирларида қўлёзманинг бир қисми номаълум сабабларга кўра, мамлакатдан олиб чиқиб кетилган ва юқорида таъкидланганидек, 1936 йилда И. Ю.Крачковскийнинг қўлига етиб борган. Қўлёзманинг бошқа саҳифалари ҳар хил одамлар томонидан олиб кетилган. Хуллас бугунги кунда бу нодир китоб саҳифаларининг ярмидан кўпроғи қаерда, кимларнинг қўлида экани ҳамон сирлигича қолаётир.


Илм-фан


														
														Янги молиявий инқилобнинг бошланиши

Янги молиявий инқилобнинг бошланиши

Бугунги замонавий дунёда инсоният мисли кўрилмаган ихтиролар-у, технологияларнинг гувоҳига айланди. Рақамлаштириш одамларнин…
22:24 / 31.01.2025

														
														Қўрқинчли ютуқ: сунъий интеллект инсон ёрдамисиз ўзининг нусхасини ярата олади

Қўрқинчли ютуқ: сунъий интеллект инсон ёрдамисиз ўзининг нусхасини ярата олади

Ушбу ютуқ илмий ҳамжамиятда жиддий хавотир уйғотмоқда, чунки инсон аралашувисиз сунъий интеллектни муваффақиятли ўз-ўзини қа…
17:14 / 27.01.2025

														
														2028 йилда мамонтларни қайтадан дунёга келтиришмоқчи

2028 йилда мамонтларни қайтадан дунёга келтиришмоқчи

АҚШда мамонтнинг туғилиши учун абадий музликларда топилган ДНКдан фойдаланилади.
10:06 / 18.01.2025

														
														“Вампир кўршапалак”ларнинг қонини энергия манбаи сифатида ишлатиш мумкин” – олимлар

“Вампир кўршапалак”ларнинг қонини энергия манбаи сифатида ишлатиш мумкин” – олимлар

Канадалик олимлар кўршапалаклар устида тадқиқот ўтказишди ва “вампир кўршапалаклар” ўз ўлжасининг қони ёрдамида энергия ҳоси…
12:30 / 11.11.2024

														
														Олимлар сув ва ҳаводан кимёвий моддаларни яратишга муваффақ бўлишди

Олимлар сув ва ҳаводан кимёвий моддаларни яратишга муваффақ бўлишди

South China Morning Post нашрининг хабар беришича, хитойлик олимлар сув ва ҳаводан бошқа кимёвий моддаларни яратишга имкон б…
17:13 / 26.10.2024

														
														Олимлар томонидан миянинг 3D атласи яратилди

Олимлар томонидан миянинг 3D атласи яратилди

Ушбу атлас сут эмизувчиларнинг бутун миясини эмбрёнал босқичларда ва эрта постнатал даврда батафсил ўрганиш имконини беради.…
10:26 / 26.10.2024

														
														Энди шифокорларга рентген тасвирлари орқали суяклар синишини аниқлашда сунъий интеллект ёрдам беради

Энди шифокорларга рентген тасвирлари орқали суяклар синишини аниқлашда сунъий интеллект ёрдам беради

Британия Миллий соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдамни такомиллаштириш институти (НИCЕ) сунъий интеллект рентген тасвирларини таҳ…
12:22 / 23.10.2024

														
														“Микроблар энди антисептиклар билан озиқланмоқда” – Тадқиқотчилар

“Микроблар энди антисептиклар билан озиқланмоқда” – Тадқиқотчилар

Хиан Жиантонг-Ливерпул университети мутахассислари томонидан тадқиқот ўтказилганда, хитойлик олимлар ноодатий ҳолатга дуч ке…
10:22 / 19.10.2024

														
														Оғиздаги бактериялар билан бош ва бўйин саратони ўртасида боғлиқлик аниқланди

Оғиздаги бактериялар билан бош ва бўйин саратони ўртасида боғлиқлик аниқланди

Олимлар янги тадқиқот ўтказишди. Унда оғиз бўшлиғида кўпаядиган бактериялар бош ва бўйин саратони ривожланиш хавфини ошириши…
09:53 / 02.10.2024

														
														Швециялик олимлар саратонни даволашнинг янги йўлини топишди

Швециялик олимлар саратонни даволашнинг янги йўлини топишди

Олимлар саратон ҳужайраларини қайта дастурлаш усули устида иш олиб боришди. Бу йўл билан хавфли ҳужайраларни онкологик ўсмал…
10:36 / 30.09.2024

Бу ҳам қизиқ

Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси пора билан ушланди

Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси пора билан ушланди

Ҳозирда терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
11:02 / 25.06.2025
Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири вақтинча ёпилади

Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
17:03 / 24.06.2025
Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

Марказий банк банкларни санация қилиш ва тугатиш соҳасидаги ваколатли давлат органи бўлди.
09:59 / 25.06.2025
Юнон-рум кураши. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида биринчи бўлди

Юнон-рум кураши. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида биринчи бўлди

Ветнамда спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.
17:33 / 25.06.2025
Андижонда эркак мотоциклчиларга пичоқ билан таҳдид қилди

Андижонда эркак мотоциклчиларга пичоқ билан таҳдид қилди

Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
18:03 / 24.06.2025
Ўзбекистонда бакалавриатга ўқишга кириш учун рўйхатга олиш якунланди

Ўзбекистонда бакалавриатга ўқишга кириш учун рўйхатга олиш якунланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотларига кўра, айни вақтда Ўзбекистонда жами 201 та олийгоҳ фаолият юритмоқ…
12:14 / 26.06.2025
Нетаняху Эронга ҳужум билан Ғазодан дунё эътиборни чалғитган

Нетаняху Эронга ҳужум билан Ғазодан дунё эътиборни чалғитган

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Эронга ҳужуми билан бутун дунё эътиборини Ғазо секторидаги воқеалардан чалғитишга муваффа…
14:35 / 24.06.2025
Президент матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади

Президент матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади

“Ҳозирги вақтда сунъий интеллект технологияларининг шиддат билан ривожланаётгани журналистика учун катта имкониятлар очиш би…
09:57 / 27.06.2025
Сергелида Spark ёниб кетди

Сергелида Spark ёниб кетди

Хабарга кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар бўлмаган.
11:27 / 25.06.2025
Швеция ўзбекистонликларни қурилиш, логистика, тиббий хизматлар бўйича ишга қабул қилади

Швеция ўзбекистонликларни қурилиш, логистика, тиббий хизматлар бўйича ишга қабул қилади

Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
10:49 / 25.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!