$
11830.87 UZS
16.82
₽
139.27 UZS
-0.66
€
13450.52 UZS
-31.67
31° Кечаси 18°

"Кибрдан келган жазо": ҳийлага алданиб, бошсиз қолган Шайбонийхон (2-қисм)

17:32 / 26.05.2022

"Мамлакатни бир четидан мусодара қилмоқ керак, шунда у қўрадаги қўйдек бир ерга жамланади". Шайбонийхон ҳам парчаланиб кетган темурийлар давлатини бир четдан эгаллай бошлади. Қисқа вақт ичида пароканда давлатнинг ягона ҳукмдорига айланди.

Куни кеча эълон қилинган “Темурийларни тугатиб, Мовароуннаҳрни бирлаштирган хон. «Кўчманчи» дея камситилган Шайбонийхон ҳаёти” номли мақоламизда Шайбонийхоннинг ёшлиги, бобоси Абулхайрхон вафотидан кейин пароканда бўлиб кетган қабилаларни бирлаштириши ва Мовароуннаҳрга қилган дастлабки юриши ҳақида маълумот берган эдик. Галдаги тарихий фактларга асосланган мақоламизда Шайбонийхоннинг Тошкент, Фарғона ва Ҳиротни эгаллаши ҳамда Шоҳ Исмоил билан бўлган тўқнашув ҳақида сўз юритамиз.

Темурийларга куёв бўлган Шайбонийхон

1501 йилнинг баҳорида Шайбонийхон иккинчи бор Самарқандга юриш қилди. Сарипул яқинида Бобур аскарлари мағлубиятга учраб, шаҳарга чекинди. Хон шаҳарни қамалга олди. У қўшинга беш олти кун дам бермоқчи бўлди. Зарафшон, Кўҳак ва Сиёб дарёларининг бўйларида минглаб чодирлар қад ростлади. Сон-саноқсиз дошқозонлар осилди. Қассобларнинг қўли-қўлига тегмай, ғолиб аскарлар шарафига ўнлаб туя, от, ҳўкиз, юзлаб қўйлар сўйишди. Карнай-сурнай овози фалакни ларзага келтирар эди.

Шайбонийхоннинг ўн икки қанотли хос ипак чодири Зарафшон соҳилидаги кўм-кўк ўтлоқ қирга тикилганди. Чодир тепасида хоннинг улуғвор яшил туғи хирпираб турган эди. Туғнинг қоқ белида қанотларини кенг ёзиб, парвозга шайланган баҳайбат бургут тасвири туширилганди. Бургут Шайбонийхон давлатининг рамзи эди. Самарқандни қўлга киритмай туриб Шайбонийхон ўзини якка ҳукмдор деб эълон қилолмасди.

Шайбонийхон улуғ Самарқандни вайрон қилмаслик учун шаҳарни қамал қилиб, Бобурни оғир вазиятга туширди. Хон Бобур Мирзонинг опаси Хонзода бегимга ошиқ эди. Ҳатто, Шайбонийхон унинг номига шеърлар ёзганди. 

Қамал вақтида Шайбонийхон Бобурга шаҳарни тинч йўл билан топшириш ҳақида таклиф юборди. Таклифга биноан Бобур опаси Хонзода бегимни Шайбонийхонга узатиши керак эди. Бобур Мирзо бу таклифга рози бўлмайди. Лекин Хонзода бегим таклифни қабул қилгач, Бобур розилик беради. Шайбонийхоннинг қўш хотини бўлиб, улар тан маҳрамлари эди. Хонга эса назму навонинг қадрига етадиган, илму ирфонда камол касб этган дил маҳрам керак эди. Бундан ташқари Шайбонийхон бобоси Абулхайхон сингари темурийларга куёв бўлиш истаги ҳам бўлган. Хонзода бегим 1501 йилда Шайбонийхондан Хуррамшоҳ исмли ўғил кўради.

Парчаланган салтанатнинг қайта тикланиши

Муҳаммад Шайбоний ўзини Амир Темур давлатининг вориси ҳисоблаган. Айни шу сабабдан у мамлакат бошқаришда Соҳибқирондан ибрат олади. Шайбонийхон 1503 йилда Сирдарёнинг юқори томонига юриш қилиб, Маҳмудхон, Аҳмадхон ва Бобур бошчилигидаги мўғуллар, уларнинг иттифоқчилари бўлган қалмоқларнинг бирлашган кучларига дуч келди. Архиён шаҳри ёнида бўлган шиддатли жангда уларни тор-мор келтириб,Тошкент ва Шоҳрухия шаҳарларини ишғол қилади. Бу шаҳарлар ҳокимлигига амакилари Кўчкунчи султон билан Суюнчхўжани тайинлади. 

1504 йилнинг баҳорида Фарғона ишғол қилинди. Самарқанд шаҳри  Шайбонийхон давлатининг пойтахти этиб белгиланди. Шундан сўнг Шайбонийхон ишғол қилган ҳамма вилоятларга қариндош уруғларидан ёки ўзбек қабилаларининг юқори табақа вакилларидан ҳокимлар тайинлайди.

Шайбонийхон Мовароуннаҳрда ўз аҳволини яхшилаб олганидан кейин 1504 йилда Хусравшоҳ ҳукмронлик қилиб турган Қундуз шаҳрини бўйсундирди, сўнгра Хуросон ва Хоразм султони Ҳусайн Бойқаро давлатини забт этишга ҳозирлик кўрди. 1504 йилда Шайбонийхон Бухородан Хоразмга юриш бошлади. Ўн ой давом этган қаттиқ ва шиддатли қамалдан кейин 1505 йилнинг август ойида Урганч эгаллади.

1506 йил 5 май куни Хуросоннинг якка ҳукмдори Ҳусайн Байқаро оғир хасталикдан сўнг вафот этди. Тахт учун Байқаронинг икки ўғли Бадниузамон билан Музаффар Мирзо жон олиб, жон бериб курашди. Натижада мамлакат парокандаликка юз тутди. Ўша йилнинг кузида Шайбонийхон отининг бошини Ҳирот сари бурди. Маълумотларга кўра, унинг лашкари 200 минг атрофида бўлган. 1507 йил май ойининг бошларида Шайбонийхон Ҳиротни ишғол қилади. 20 май куни Жоме масжидида Шайбонийхон номига хутба ўқилди. У Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг ягона ҳукмдори деб эълон қилинди. 

Шайбонийхон ва сулоласи ҳукмронлиги даврида Самарқанд ва Бухорода ободончилик ишлари, ҳозирги кунимизгача юксак миллий меъморчилигимиз намуналари ҳисобланган кўплаб бинолар тикланади. Бундан ташқари Шайбонийхон олим ва илм аҳли билан доим суҳбатлашиб турган.

Кибрдан келган жазо

Шайбонийхон салтанатининг сарҳадларини соҳибқирон Амир Темур забт этган ерларни тасарруфига киритишни орзу қиларди. Бу вақтда Хуросоннинг ярми, Ироқ, Озарбайжон Шоҳ Исмоил Сафавий қўл остида эди. Исмоил шиалар сардори, такаббур, айёр, ўтакетган мутаассиб бир шахс бўлган. У суннийларни ўзича ғайридин деб санар, шиа мазҳабига тил теккизганларни аёвсиз қатли ом қилишдан қайтмасди. Маълумотларга кўра, Шоҳ Исмоил Ҳиротни олганида шаҳар шайхулисломи Сайфуддин Аҳмадни ҳузурига чорлайди. У шайхулисломга жамоат олдида суннийларни лаънатлаб, шиаларни олқишлашни буюради. Шайх буни рад этади. Шунда Шоҳ Исмоил шайхни дарахтга боғлаб, ўт қўйдиради.

Сафавийлар ва Шайбонийлар неча йилдирки, ўзаро қаттол рақиб эди. Шоҳ Исмоил шиалик тариқатини тарқатиш мақсадида Мовароуннаҳр ҳудудига ҳужум қилиб турарди. Шайбонийхон эса «қизилбош»ларни расули акрамни маломат қилганини кечиролмайди. У Имоми замон, халифа-ул раҳмон сифатида суннийлар шарафини йўқлашни ўзига фарз деб санайди.  Шоҳ Исмоил пухта ҳарбий тайёргарлик кўриб олиш учун урушни ортга суришга ҳаракат қилади. Шу ниятда у Шайбонийхонга сулҳ таклиф қилди. Элчилар Шайбонийхонга Шоҳ Исмоилнинг мактубини топширишади. Мактубда шундай ёзилган эди:

"Кўп замонлардан бери ўртадаги аҳдномага амал қилиб, яхши қўшничилик расмини адо этиб келдик. Кўнгилдаги келишмовчилик чанг-ғубори кўтарилди. Иккала тарафда гина-кудурат қолмади. Магар сиз тарафдан оталиқ қоидаси мувофиқ кўрилса, биз томондан ҳам фарзандлик йўриғи бажо келтирилгай, иншооллоҳ".

Шайбонийхон Шоҳ Исмоилнинг маккорлигини хўб биларди. Хон жавоб хати ёзиб элчилар қўлига тутқазади. Унда шундай ёзилган эди:

"Сен ўзингни кимга тенглаштирмоқчи бўлгансан? Сен киму мен ким, ўйлаб кўр! Мен Чингизийлар  авлодиданман. Султон Абулхайирхон набирасиман. Ҳар бир киши отасининг ҳунарини қилиши керак. Отанг ким эди, биларсан. Дарвешлар дарвеши, қаландар! Эсингдан чиққан эрса, ота касбини давом эттир, деб сенга уч нарса юбордим. Қашкул, асо, жанда. Ҳали ҳам кеч эмас, бидъатдан юз ўгир, Ҳақ Мустафо йўлига кир, шунда тангрим гуноҳларингни кечиргай, Аллоҳ акбар!"

Халқда "аччиқ данак экиб, ширин мева кутма", деган мақол бор. Тез орада Шайбонийхоннинг ёзган хатига жавоб келди.

"Ҳар бир ўғил отасининг ҳунарини қилиши керак деб ёзипсан. Ундай бўлса, Одам алайҳиссаломнинг ҳамма авлодлари пайғамбар бўлиши керак эди. Валекин, Аллоҳ Таоло суйган бандаларини набий қилиб танлади. Сен Чингизийман, деб керилма. Хон наслидан бўлсангда, қиличимизнинг кучини уруш майдонида синашамиз. Оёғим ўзангида. Сенга дук билан чарх юбордим. Ҳаддинг сиғса, қаршимга чиқ, чиқа олмасанг, чархни йигириб ўтиравер".

Шоҳ Исмоил

Алданган Шайбонийхон

Мактубни ўқиб Шайбонийхоннинг вужуди ўт бўлиб ёнди, кўзлари қонга тўлди. Шоҳ Исмоил чарх ва дук юбориб, уни заифалар қаторига қўшган эди. Шундан сўнг Шайбонийхон қўл остидаги аскарларини тўплаб, зудлик билан жангга тайёргарлик кўра бошлади. Бу вақтда шоҳ Исмоил ўттиз минглик қўшини билан Марвга етиб келган эди. Шайбонийхоннинг аскари оз бўлиб, Убайдуллахон билан Темур Султон Бухородан қирқ минглик лашкар билан йўлга чиққан эди. Бироқ Шайбонийхон "бу уруш мол-мулк учун эмас, иймон учун, суннийлар мақоми учун бўлажак" деб жангга отланди. Марв яқинидаги Мурғоб дарёси бўйида катта тўқнашув юз беради. Ҳар икки томондан минглаб аскарлар шаҳид бўлади. Охир-оқибат Шоҳ Исмоил ҳийла йўлига ўтади. У гўё мағлуб бўлганидек, жанг майдонини тарк этади. Шайбонийхон бундан руҳланиб, сафавийларни қувишга тушади. Аммо алданганини кеч англайди. Шоҳ Исмоил лашкари Шайбонийхон лашкарини ҳар томондан ўраб олади. Барча ўзбек саркардалар қириб ташланади. Хоннинг ўзи ҳам жанг майдонида шаҳид бўлади. Сафавийлар унинг жасадини топиб, бошини танасидан жудо қиладилар. Бу воқеа 1510 йил 12 декабрь куни юз беради.

Заки Валидий Тўғоннинг ёзишича, шоҳ Исмоилнинг буюриғи билан Шайбонийхоннинг бош суягидан шароб қадаҳи ясалади ва у олтин билан безатилиб, Миср султони Фалажга совға сифатида юборилади. Чунки Фалаж ҳам Шайбонийхон сингари сунний мазҳабида бўлиб, уни қаттиқ севар эди.

Самарқанддаги Баланд Суфа

Хоннинг таниб бўлмас, бошсиз танаси Самарқанддаги Баланд Суфага дафн қилинади. Баланд Суфа Регистон майдонида Тиллақори ва Шердор мадрасалари ўртасидаги бурчакда жойлашган бўлиб, у ерда кейинроқ бошқа Шайбонийлар ҳам дафн этилган. Шайбонийхон тақдиридан хабардор бўлган Бобур Мирзонинг қалбида шоҳ Исмоил ёрдамида Мовароуннаҳрни қайтадан эгаллаш умиди пайдо бўлади. Ҳатто, Бобур Самарқандни сўнгги марта қўлга киритгач, шоҳ Исмоил номига хутба ўқитиб ,шиа имомлари номи битилган танга зарб эттиради. Бироқ айни шу иш Мовароуннаҳр аҳолисининг темурий шаҳзодадан кўнгли қолишига, маълум таъсир кучга эга уламоларнинг ундан юз ўгиришига олиб келади. Шундан сўнг Шайбонийхон асл мусулмонлар, яъни сунна мазҳабидаги мусулмонларнинг бошлиғи ва уларнинг ҳимоячиси сифатида ҳар томонлама қўллаб-қувватланади.


Қизиқарли


														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

														
														11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026

														
														Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой Халқ-озодлик армияси гуманоид роботларни жанговар шароитларда қўллашга тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Reuters хабар берд…
10:00 / 08.09.2026

														
														АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда мамлакатнинг мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган, Доналд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага ч…
09:45 / 04.09.2026

														
														Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Интернетда ҳали расман тақдим этилмаган Nokia 300 4G Power Bank тугмачали телефонининг техник хусусиятлари тарқалди.
11:14 / 19.07.2026

														
														АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШнинг Огаё штатида жойлашган Ҳамден қишлоғидаги хароба уйдан тўрт йил давомида битта хонада яшашга мажбур қилинган 16 нафа…
15:02 / 02.07.2026

														
														Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Астрономлар ҳажми жиҳатидан деярли Юпитерга тенг, аммо зичлиги пахтақанддан ҳам паст бўлган иккита ноёб сайёрани кашф этди.
10:05 / 27.06.2026

Бу ҳам қизиқ

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда йирик комплексларни кўпайтириш вазифалари белгиланди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда йирик комплексларни кўпайтириш вазифалари белгиланди.

Улуғнорда пахтадан озуқа экинларига ўтказилган 5 минг гектар майдон камида 10 минг бош қорамол боқиш имконини беради. Дала ч…
12:26 / 24.09.2026
«Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак!» — Саида Мирзиёева БМТ минбарида нутқ сўзлади

«Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак!» — Саида Мирзиёева БМТ минбарида нутқ сўзлади

Ўзбекистон келгуси йилда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси …
09:37 / 24.09.2026
Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метрополитенида 21-сентабр куни йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» АЖ ма…
12:31 / 22.09.2026
Андижонда иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда

Андижонда иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва …
12:06 / 24.09.2026
Фабио Каннаваро Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги ўйин нега қолдирилганини айтди

Фабио Каннаваро Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги ўйин нега қолдирилганини айтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Аргентина билан режалаштирилган ўртоқлик учрашуви нима сабабда…
09:56 / 24.09.2026
Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google витсе-президенти Каран Бҳатия билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистонда YouTube монетизациясини и…
11:37 / 23.09.2026
«Бу ислоҳотларимизга берилган ҳақиқий баҳо» – Президент Россиядан қайтган андижонлик аёл билан бўлган таъсирли суҳбатни эслади

«Бу ислоҳотларимизга берилган ҳақиқий баҳо» – Президент Россиядан қайтган андижонлик аёл билан бўлган таъсирли суҳбатни эслади

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида аҳоли вакиллари билан ўтказилган мулоқот чоғида чет элдан қайтиб, ўз юртида ўз ў…
15:26 / 24.09.2026
Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026
Ҳокимларнинг ноқонуний ҳужжатлари судда кўриб чиқилади

Ҳокимларнинг ноқонуний ҳужжатлари судда кўриб чиқилади

Эндиликда ҳокимликлар томонидан қабул қилинган ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фуқаролар томонидан маъмурий судда бевос…
09:39 / 23.09.2026
Хўжаободда сув сарфини аниқ назорат қилувчи «ақлли» ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилмоқда

Хўжаободда сув сарфини аниқ назорат қилувчи «ақлли» ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Хўжаобод туманидаги технопаркда бўлиб, Хитой инвестициялари асосида ташкил этилган замонавий «ақлл…
16:11 / 23.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!