Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ҳамда республика ҳудудларидаги савдо комплексларига Қурбон ҳайити арафасида нархлар барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги юзасидан мурожаат қилди.
Қўмита матбуот хизматига кўра, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларига талаб кескин ошадиган ушбу даврда нархларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик, шунингдек етказиб берувчилар томонидан нарх ўзгаришлари, логистика харажатлари ва бошқа омиллар ҳақида қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш бўйича тегишли кўрсатмалар юборилган.
Шунингдек, етказиб берувчи ва савдо тармоқлари нархларни сунъий ошириш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан огоҳлантирилди.
Рақобат қўмитаси ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чораларни давом эттиришини билдирди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади. Байрам муносабати билан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, бемор болалар учун мураккаб операцияларни амалга ошириш ҳамда оғир касалликка чалинган фуқароларни даволаш учун қўшимча маблағлар ажратилиши белгиланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!