Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.С. чет элда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро З.Х.га 85 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Тадбир давомида ундан умумий қиймати 53,7 млн сўмлик 52 турдаги 1 192 дона акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Шунингдек, Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Д. 23 турдаги 601 дона акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро С.Д.га 42,3 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!