Керакли масаллиқлар:
– Қаймоқ – 180 гр
– Ваниль таёқчаси – 1 дона
– Творогли пишлоқ – 150 гр
– Маскарпоне пишлоғи – 150 гр
– Қандупа – 90 гр
– Лимон цедраси
– Жўхори крахмали – 11 гр
– Тухум – 2 дона
Асос учун:
– Печенье – 120 гр
– Сут
Малинали начинка учун:
– Кукунсимон желатин – 3 гр
– Малина пюреси – 100 гр
Тайёрланиши:
1. Ваниль таёқчаси ўртасидан иккига бўлинади, уруғлари тозалаб ташланади ва таёқча қаймоқ ичига солинади. Қаймоқ олов устига қўйиб, қайнаш ҳолатига келтирилади. Аралашма устига озиқ-овқат плёнкаси ёпилади ва хона ҳароратида совитилади.
2. Маскарпоне пишлоғи, творогли пишлоқ, қандупа ва лимон цедраси ўзаро қориштирилади.
3. Аралашма ичига жўхори крахмали солинади.
4. Масаллиқлар устидан 2 та тухум чақилади.
5. Қаймоқ ичидаги таёқча олиб ташланади. Совиган қаймоқ аста-секинлик билан асосий масса устидан қуйилади.
6. Аралашма юракча шаклидаги қолиплар ичига солиб чиқилади ва музлатгичга жойланади.
7. Асос учун печенье увоқланади ва устидан сут қуйиб, аралаштирилади. Тайёр масса сочилувчан хамир каби юмшоқ бўлиши керак.
8. Аралашма ёрдамида қолипларнинг очиқ қолган қисми ёпиб чиқилади. Ширинликлар музхона ичига 40 дақиқага солиб қўйилади.
9. Желатин 15 мл совуқ сувга солиб ивитилади.
10. Малина пюреси қайнаш ҳолатига келтирилади. Желатин пюре устидан қуйилади.
11. Аралашма олов устидан олиб, совитилади. Пюре кичик юракча шаклидаги қолипчалар ичига қуйиб чиқилади ва музхонага солиб қўйилади.
Чизкейклар қолипдан ажратиб олинади. Асоснинг устки қисми малинали "юракча" билан безатилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!