Бугун Ҳиндистоннинг Махараштра штати Пуна шаҳрида Ўзбек миллий кураши бўйича катталар ўртасидаги ХИИИ Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Уч кун давом этган катта кураш байрамида дунёнинг 60 га яқин давлатидан 300 нафардан зиёд полвонлар жами 15 та вазн тоифасида жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди.
Ҳаяжонли ва муросасиз баҳларга бой бўлган дунё биринчилигининг сўнгги куни аёллар ўртасида -48, -52 кг, эркакларда эса -100 ва +100 кг вазнларда беллашувлар ташкил этилди.
Умумжамоа ҳисобидаги ғолиблик учун кураш сўнгги сонияларга қадар давом этди. Бугунги кун дастури олдидан Эрон биздан битта олтин кўп жамғарган эди.
Шунга қарамай, курашчиларимиз ўз маҳоратларини намойиш этиб, якунда асосий рақиб ҳисобланган эронликларни битта олтин медалга ортда қолдириб кетишди.
Ўзбекистон вакиллари 7 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишди.
Иккинчи ўрин Эрон терма жамоасига насиб этди: 6 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза. Кучли учликка Жанубий Корея терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якун ясаб берди.
Жами 11 та мамлакат терма жамоаларининг Пунадан ватанларига жаҳон чемпионати медаллари билан қайтаётгани курашимизнинг дунёда янада оммалашиб бораётганини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!