Марокаш ҳамда ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Марокаш Жаҳон чемпионати ҳақида пост қолдирди. Ҳимоячи барча қўллаб-қувватлаган мухлисларга ташаккур билдирди.
“Биз қўлимиздан келган ҳамма нарсани бердик. Жамоанинг, мамлакатимизнинг орзуси тугади. Аммо, биз эришган ютуқларимиз билан фахрланишимиз керак. Жамоа биринчи дақиқадан бошлаб, сўнгги сониягача кураш олиб борди, биз мағлубият билан ҳам бошимизни баланд кўтаришимиз керак. Биз мамлакатимиз учун курашни давом эттирамиз. Қўллаб-қувватлагани учун мухлисларга ташаккур”, – деб ёзади ҳимоячи.
Маълумот учун, Марокаш терма жамоаси ЖЧ ярим финалигача чиққан илк Африка терма жамоасига айланди.
Марокаш 3-ўрин учун Хорватия билан баҳс олиб боради. Учрашув 17-декабрь куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!