Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг “Ланс” клубида октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, октябрь ойида 20 ёшли Ҳусанов жамоасининг барча ўйинларида иштирок этиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди.
Жорий мавсум эса ҳимоячи “Ланс” сафида жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва бир қатор учрашувларда энг яхши ўйинчи деб топилди.
Бундан ташқари, Ҳусанов Франция чемпионатининг рамзий терма жамоасига ҳам киритилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!