Мексиканинг Кулякан шаҳрида ТикТок блогери Сесар Гастелум жонли эфир вақтида номаълум қуролли шахслар ҳужумига учраб, ҳалок бўлди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, тахминан 600 минг нафар обуначига эга бўлган блогер дўстлари билан фастфуд ресторани олдида жонли эфир олиб бораётган пайтда икки нафар мотосиклчи унинг ёнига келган.
Жонли эфир тасвирларида мотосиклчилардан бири блогерга яқин масофадан ўқ узгани акс этган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида Сесар Гастелум воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирча ҳуқуқ-тартибот идоралари қотиллик сабаблари юзасидан расмий маълумот бермаган. Ҳодиса бўйича тергов ишлари давом этмоқда.
Маълумот учун, Кулякан шаҳри Мексикадаги уюшган жиноий гуруҳлар фаол бўлган ҳудудлардан бири бўлиб, бу ерда қуролли тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!