Июль ойида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги истироҳат боғларини кўздан кечирганди. Хусусан, шаҳардаги боғлар ҳолати ўрганилиб, бу ерларда аҳоли мунтазам дам олиши учун барча зарур шароитларни ташкил этиш режалаштирилаётгани маълум қилинган эди.
Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ 37 гектар майдондаги парк ҳудудини комплекс ривожлантириш ва аҳоли учун қулай жамоат маконига айлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар бошланди.
Асосий вазифалар ва лойиҳанинг устувор йўналишлари сифатида парк ҳудудини замонавий шаҳарсозлик талабларига ва аҳоли эҳтиёжларига мослаштириш мақсадида қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилмоқда:
Очиқлик ва қулайлик
Экология ва яшил ҳудуд
Замонавий инфраструктура
Ушбу ташаббуслар пойтахтдаги экологик вазиятни янада яхшилаш, аҳоли учун қулай шароит тақдим этиш, марказий кўчалар ва уларга туташ ҳудудларда яшил майдонлар ва боғларни кенгайтириш мақсадида бошланган кенг кўламли ишларнинг бир қисмидир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!