Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ талон-торожликлар фош этилди.
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ўтказган терговга қадар текширувда Миграция агентлигининг масъул шахслари агентлик ходимлари Б.Д. ва Н.А.нинг амалда ишламаган даври учун 931,6 млн сўм иш ҳақи сифатида тўлаб бериб, бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Бундан ташқари, интизомий жазо чораси қўлланилган ва жазо амал қилган даврда Меҳнат кодексининг талабларига зид равишда 8 нафар ходимга 88,5 млн сўм тўлаб берилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!