АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон 27 февраль куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Назорат қўмитасига кўрсатмага бериш учун борди. У марҳум молиячи ва педофил Жеффри Эпштейн билан алоқалари ҳақида гапирди. Унинг рафиқаси Ҳиллари Клинтон билан бўлгани каби, қўмита йиғилиши ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. BBC хабарига кўра, эшитувлар бошланиши билан бир вақтда Клинтон ижтимоий тармоқда кириш баёнотини эълон қилди.
“Гарчи Эпштейн билан қисқа муддатли танишувимиз унинг жиноятлари маълум бўлишидан бир неча йил олдин тўхтаган бўлса-да ва бизнинг чекланган мулоқотимиз давомида аслида содир бўлган воқеаларнинг ҳеч бирини кўрмаган бўлсам-да, мен бу ерга ўзим билган баъзи нарсаларни айтиб бериш учун келдим”, — деган Билл Клинтон.
“Мен Эпштейн томонидан содир этилган жиноятлар ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасдим. Мен нимани кўрганимни биламан, энг муҳими – нимани кўрмаганимни. Мен нима қилганимни биламан, ундан ҳам муҳими – нима қилмаганимни. Мен ҳеч нарсани кўрмадим ва ҳеч қандай ёмон иш қилмадим”, — дея қўшимча қилган у.
АҚШ собиқ президенти, шунингдек, рафиқаси Ҳилларининг Эпштейн билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва ҳатто у билан учрашган-учрашмаганини ҳам эслай олмаслигини таъкидлаган.
Билл Клинтоннинг рафиқаси Ҳиллари 26 февраль куни Конгрессда кўрсатма берди. У кириш сўзида қўмитани шаффофлик йўқлиги учун танқид қилиб, уни нохолисликда айблаган, шунингдек, Доналд Трампни кўрсатма бериш учун чақиришни талаб қилган. На Ҳиллари, на Билл Клинтонга Эпштейн иши бўйича ҳеч қандай айблов қўйилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!