Эрон ҳудудидан Исроил ҳудудига қарата ракеталар учирилган. Ушбу маълумотни Исроил Мудофаа вазирлиги тасдиқлади.
Маълум қилинишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари таҳдидни йўқ қилиш устида ишламоқда. Сўнгги дақиқаларда Исроил Мудофаа вазирлигининг хавфсизлик бўлими тегишли ҳудудлардаги мобил телефонларга олдиндан огоҳлантириш хабарларини тарқатган.
Жамоатчиликдан ҳаётларини сақлаб қолиш учун масъулиятли бўлиш ва кўрсатмаларга амал қилиш сўралмоқда.
“Огоҳлантириш олган тақдирда ҳимояланган хонага кириш ва янги билдиришнома келгунига қадар шу ерда қолиш зарур. Ҳимояланган хонадан чиқиш фақат аниқ кўрсатма берилгач мумкин, ва Мудофаа вазирлиги хавфсизлик бўлими кўрсатмаларига риоя қилишда давом этиш лозим”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!