Лионель Месси Қатардаги жаҳон чемпионатидан сўнг, “ПСЖ”даги вазият ўзгаргани боис, клубни тарк этишга қарор қилди ва Америка Қўшма Штатларига йўл олди. Аргентиналик футболчи учун ўзининг жонажон клуби “Барселона” ва Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клубларига қарши курашда MLS лигаси вакили “Интер Майами” кутилмаганда ғалаба қозонди.
Бироқ ушбу келишувга Apple ва Adidas билан ҳамкорлик варианти ҳам киритилгани туфайли етти карра “Олтин тўп” соҳибига ажойиб молиявий шартлар таклиф қилинган бўлиши эҳтимоли юқори.
Лео “ПСЖ”дан “Интер”га ўтиш ҳақида кеча, 7 июнь куни Испаниянинг Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Мессининг аниқлик киритишича, у клуб билан шартнома шартлари бўйича “юз фоиз” келишмаган, аммо “саёҳатини MLSда давом эттиришга қарор қилган”. Ўзининг танлови ҳақида тушунтирар экан, аргентиналик футболчи “АҚШ лигасида бўлиш ва футбол билан аввалгидан кўра ўзгача машғул бўлиш навбати келганини”, “кун сайин бундан завқ олишини” қўшимча қилган.
Бу янгилик жаҳон футболида анчадан бери бўлмаган эътиборга молик воқеликка айланди. Лионел Месси 2023 йилда бошланган профессионал фаолиятида илк бор Европани тарк этди. Аргентина терма жамоасининг ўтган йил охирида Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги ғалабаси унинг мақомини янада оширди.
Иккинчи мантиқий вариант Саудия Арабистони клуби “Ал-Ҳилол” эди. Саудия чемпионатида аллақачон “Олтин тўп”нинг иккита соҳиби бор – португалиялик Криштиану Роналду ва франциялик Карим Бензема. Месси ушбу клуб билан шартнома имзоласа, унинг клубдаги маоши 300 миллион доллардан 600 миллион долларгача қийматга эга бўлиши мумкинлиги маълум қилинди.
Шу боис “Интер Майами” варианти оддийроқ кўринмоқда, аммо Мессининг ўзи барчаси пулга боғлиқ бўлмаган сабаб туфайли амалга ошганини айтиб ўтди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!