$
12017.70 UZS
15.6
₽
146.39 UZS
0.37
€
13179.81 UZS
13.51
31° Кечаси 18°

Мирзиёев энергия исрофини камайтириш бўйича қатъий кўрсатмалар берди

11:02 / 20.02.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Бу ҳақда 28 январда электр энергетикасини ривожлантириш бўйича ўтган йиғилишда топшириқ берилган эди.

Ўзбекистонда энергия қувватлари аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсувчан талабига мос равишда ошириб борилмоқда. Хусусан, ўтган йили 50 миллиард куб метр табиий газ, 81 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқарилган.

2035 йилга бориб, электр истеъмоли ҳозиргидан 1,7 баробар ошиши ҳисоб-китоб қилинган. Бу талабни тўлиқ қондириш учун фақат ишлаб чиқариш эмас, тежамкорлик ҳам зарур.

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда 1 долларлик ялпи ички маҳсулот яратиш учун дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 2,5 баробар кўп энергия сарфланяпти. Электр тармоқларидаги йўқотишлар 14 фоиз, табиий газда эса 7 фоиздан юқори.

Шу боис олимлар жалб қилиниб, жойларда энергияни тежаш имкониятлари илмий асосда ўрганилмоқда. Ҳозиргача 7 та вилоятда 4,6 миллиард киловатт-соат электр ва 1 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш имкониятлари аниқланган.

Тақдимотда шу каби ўрганишлар асосида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинган.

Мисол учун, сув хўжалигидаги эски насосларни замонавийсига алмаштириб, йилига 1 миллиард киловатт-соат электрни тежаш мумкин. Ижтимоий муассасаларда қозонхоналарни янгилаш, “яшил” энергиядан фойдаланиш орқали бу йил 5 млн куб метр газ, 15 млн киловатт-соат электрни иқтисод қилса бўлади.

Умуман, бу йил 1,6 млрд куб метр газ ва 3,5 млрд киловатт-соат электрни тежаш мўлжалланган. Бунинг учун ҳар бир корхона ва ташкилотга илмий асосланган чора-тадбирлар етказилади.

Жумладан, йирик саноат корхоналарида бир маҳсулот бирлиги ишлаб чиқаришга кетадиган энергия меъёри белгиланади. Шунинг ўзидан энергия сарфи 5-10 фоизга қисқаради. Ижтимоий объектларда энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича манзилли дастур тасдиқланади.

Кўп қаватли уйларда иссиқликни яхши сақлаш учун уларни изоляциялаш кенгайтирилади. Хонадонларда гелиоколлектор ва қуёш панели ўрнатишга арзон кредитлар берилади. Истеъмолчилар Япония тажрибаси асосида энергия тежаш саводхонлиги бўйича ўқитилади.

Мирзиёев иқтисодиётнинг барча тармоқлари, ижтимоий соҳа ва уй-жойларда тежамкорлик муҳимлигини таъкидлаган. Ҳудуд ва тармоқлар кесимида энергия исрофини камайтириш, талон-торожликларнинг олдини олиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилган.

 



														
														Реклама овозини теледастурларникидан баланд қўйган телеканаллар жавобгарликка тортилиши мумкин

Реклама овозини теледастурларникидан баланд қўйган телеканаллар жавобгарликка тортилиши мумкин

Ўзбекистонда айрим телеканалларда реклама роликлари овозининг теледастурларга нисбатан баландлиги юзасидан томошабинлардан м…
11:20 / 28.11.2026

														
														ЎзЛиДеПнинг навбатдаги Конгрессида 1 500 нафар делегат иштирок этади

ЎзЛиДеПнинг навбатдаги Конгрессида 1 500 нафар делегат иштирок этади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги Конгрессига тайёргарлик ишлар…
10:18 / 28.11.2026

														
														Янги Тошкентда қиймати 7,18 млрд долларлик 20 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Янги Тошкентда қиймати 7,18 млрд долларлик 20 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

ОАВ учун контент тайёрлаш марказида Янги Тошкент шаҳри ва ҳудудларда йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, инвест…
08:11 / 28.11.2026

														
														Янги тадбиркорлик субъектлари энг кўп қайси ҳудудда ташкил этилган?

Янги тадбиркорлик субъектлари энг кўп қайси ҳудудда ташкил этилган?

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда 73 581 та янги тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Миллий …
16:56 / 27.11.2026

														
														Эртага, 28 ноябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага, 28 ноябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан …
16:32 / 27.11.2026

														
														Қозоғистонда ёнғин оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Қозоғистонда ёнғин оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Олмаотадаги уйда ёнғин чиқиб, беш киши ҳалок бўлган. Бу уйда бир неча оила, жумладан, ўзбекистонликлар ижара асосида яшаган.
16:13 / 27.11.2026

														
														Наманганда 3,5 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Наманганда 3,5 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Наманган шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
15:48 / 27.11.2026

														
														Namanganda 2 kg.dan ortiq gashish savdosiga chek qo‘yildi

Namanganda 2 kg.dan ortiq gashish savdosiga chek qo‘yildi

“Xavfsiz va sog‘lom yurt” tezkor-profilaktik tadbiri doirasida Davlat xavfsizlik xizmati va Ichki ishlar vazirligi xodimlari…
15:03 / 27.11.2026

														
														O‘zbekistonda xalqaro fuqaro aviatsiyasi universiteti tashkil etiladi

O‘zbekistonda xalqaro fuqaro aviatsiyasi universiteti tashkil etiladi

O‘zbekistonda fuqaro aviatsiyasi sohasi uchun malakali kadrlar tayyorlaydigan yangi oliy ta’lim muassasasi — Xalqaro fuqaro …
14:30 / 27.11.2026

														
														Тошкент метрополитенига 28 та беш вагонли поезд олиб келинади

Тошкент метрополитенига 28 та беш вагонли поезд олиб келинади

Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти йўловчиларининг 46 фоизи метрополитендан фойдаланмоқда. Метро хизматига бў…
13:30 / 27.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Украина Россиянинг уч ҳудудига дронлар ҳужуми уюштирди

Украина Россиянинг уч ҳудудига дронлар ҳужуми уюштирди

Украина дронлари Россиянинг Ленинград ва Тула вилоятлари, шунингдек, Краснодар ўлкасига ҳужум қилди. Ҳужумлар оқибатида Ново…
12:21 / 27.11.2026
Наманганда 3,5 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Наманганда 3,5 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Наманган шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
15:48 / 27.11.2026
Шахмат тожи учун курашнинг 3-турида ҳам муроса кўчаси танланди

Шахмат тожи учун курашнинг 3-турида ҳам муроса кўчаси танланди

Швейцариянинг Женева шаҳридаги БМТ Миллатлар саройида мукофот жамғармаси 2 500 000 АҚШ долларидан иборат жаҳон чемпионлиги в…
08:30 / 27.11.2026
“Реал Мадрид” биринчи бўлиб ЕЧЛ плей-оффига йўлланмани кафолатлади

“Реал Мадрид” биринчи бўлиб ЕЧЛ плей-оффига йўлланмани кафолатлади

Мадриднинг “Реал” клуби 2026/27-йилги мавсум Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқишни кафолатлаган илк жамоага айланди.
13:10 / 26.11.2026
ЎзЛиДеПнинг 1 500 нафар делегати Конгрессда янги дастур ва Уставни муҳокама қилади

ЎзЛиДеПнинг 1 500 нафар делегати Конгрессда янги дастур ва Уставни муҳокама қилади

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг (ЎзЛиДеП) навбатдаги Конгресси 4 декабрь куни бўлиб ўтади. Унда партиянинг янги С…
15:43 / 26.11.2026
Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланган олти жиноий гуруҳ фош этилди

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланган олти жиноий гуруҳ фош этилди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида таркибида олтин зарралари бўлган тоғ жинсларини ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланганл…
09:09 / 27.11.2026
“Бизга узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак” — Президент

“Бизга узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак” — Президент

“Бизга бугун арзон қурилиб, эртага яна бюджетдан пул талаб қиладиган йўл эмас, балки узоқ йиллар хизмат қиладиган сифатли йў…
11:50 / 27.11.2026
Сурхондарёда афғонистонлик наркосавдогар ушланди

Сурхондарёда афғонистонлик наркосавдогар ушланди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳарака…
10:32 / 26.11.2026
Футбол. Бугун Ўзбекистон Италия билан ўйнайди

Футбол. Бугун Ўзбекистон Италия билан ўйнайди

Қатарда ўтказилаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқич…
16:08 / 26.11.2026
Қарйиб 25 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қарйиб 25 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида умумий қиймати 24 млрд 812,8 млн сўмлик ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланган ша…
16:21 / 26.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!