Ўтган беш ойда мамлакатимизда саноат 6,4 фоизга ўсди, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошди. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушди, 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлди.
Лекин куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки минтақамизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади.
“Тинчлик, адолат ва инсон қадрини улуғлашга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ошиб боряпти.
Шу боис ҳар бир ҳоким ҳудудидаги, вазирлар эса тармоғидаги имконият ва хавфларни олдиндан кўра билиб, проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт.
Энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур”, – деди Ўзбекистон раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!