Al Jazeera хабарига кўра, 17 мартга ўтар кечаси Ироқ пойтахтидаги АҚШ элчихонасига уюштирилган ҳужумда дронлар ва ракеталардан фойдаланилган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир нечта ҳужум воситаларини йўқ қилганига қарамай, 1 та дрон элчихона ҳудудига тушган.
Бундан ташқари, Бағдоддаги “Ал-Рашид” меҳмонхонаси зарбага учраган, дрон бинонинг юқори қаватларига келиб урилган. Ушбу меҳмонхонада Европа Иттифоқи ва Саудия Арабистони дипломатик ваколатхоналари жойлашган.
Мазкур бинолар Бағдоднинг “Яшил ҳудуд” деб аталадиган ҳудудида жойлашган бўлиб, у ерда хорижий элчихоналар ва ҳукумат объектлари жойлашган.
Ироқ армияси Олий бош қўмондони расмий вакили Сабоҳ ан-Нумон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ушбу ҳужумларни текшириш ва айбдорларни аниқлаш топширилганини маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!