АҚШ президенти бу ҳақда 2 ноябрь куни Air Force One бортида журналистлар билан бўлган суҳбатда маълум қилган.
Журналистнинг “Сиз Киевга Tomahawk узоқ масофали қанотли ракеталарини бериш имкониятини кўриб чиқяпсизми?” деган саволига Доналд Трамп “Йўқ, бундай эмас”, деб жавоб берган.
“Иккала томон ҳам жанг қилмоқда. Вазият оғир, лекин баъзан курашни давом эттириш керак”, — дея қўшимча қилади Қўшма Штатлар раҳбари.
Аввалроқ CNN АҚШ ва Европа мамлакатларидаги манбаларига таяниб, Пентагон Украинага Tomahawk ракеталарини топшириш имкониятига рози бўлганини, бироқ бу борадаги якуний сиёсий қарор президент Доналд Трамп томонидан қабул қилиниши ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!