$
12037.21 UZS
43.68
159.62 UZS
1.1
14071.50 UZS
17.48
31° Кечаси 18°

Нима учун аёллар сир сақлай олишмайди?

11:37 / 31.10.2022

"Фақат ҳеч кимга айтма" ибораси сеҳрли кучга эга. Шу иборани эшитишимиз билан ҳаммасини барчага айтиб бергимиз келади.

Кўпчилигимиз сир сақлай олмаймиз, айниқса, аёллар. Статистик маълумотларга кўра, айнан аёлларда "ҳеч кимга айтма"нинг сақланиш муддати бор-йўғи 47 соату 15 дақиқани ташкил этар экан. Муҳлат тугагач, нозик жинс вакиласи "ҳеч кимга айтилмайдиган" гапни дарҳол ким биландир баҳам кўргиси келади.

Шу ўринда яна бир маълумот: бир ҳафтада ҳар бир аёл оғзидан тахминан 3-4 та ғийбат ҳикоя ўтади.

Сир сақлай олмасликнинг ҳам фойдаси бор

Аёллар табиатан кўп гапиришга мойил. Бу хусусият аёлларда ирциятига муҳрланган деса ҳам бўлади, деб ҳисоблайди швед руҳшунослари. Уларнинг фикрича, ибтидоий даврда эркаклар ов билан банд бўлишганда, аёллар ғорда ўтириб, уйдаги оловни асраш билан машғул бўлган. Бундай "ёпиқ" жамиятда қолган аёл фарзандлари, қабиладошлари билан кўп гаплашишдан бошқа иложи бўлмаган.

Қарабсизки, бу хусусият секин-аста шакллана бошлаган. Ҳозир ҳам бир-бирига ўз сирини ҳикоя қилиш аёллар орасида урфдан чиққани йўқ.

Бу камчиликми?

Американинг Tafts илмий-тадқиқот институти олимларининг аниқлашларича, сир сақлаш инсонни нафақат жисмоний, балки руҳий эзиш хусусиятига эга экан. Бу аксарият аёлларга оғирлик қилади ва аёл ўзи истаб-истамай "оғирлигини" тўкиб-сочади. Бу онгостининг организмни ортиқча юкдан "бўшатиши" дегандай гап. Бировнинг сирини айтиб қўймаслик инсондан ўзини назорат қилишни талаб қилади. Бу назоратнинг кучайиши эса табиийки, ҳар қандай организм учун стресс.

Баъзида аёллар сирни онгли равишда, муайян нарсага эришиш мақсадида "сотиб қўяди". Масалан, сирини ишониб айтган инсонни сиз унчалик хуш кўрмайсиз ёки унинг бу сирларига ҳасадингиз келди ва ҳоказо... Сирини фош қилиш орқали сиз уни барчанинг олдида изза қилишни истадингиз. Руҳшунослар сирлар ортида камчиликлар яширин бўлади, дейишади. Бу сирни бировга айтиш орқали нозик жинс вакиласи ўз камчиликларини беркитгиси келади. Ўйлаб кўрингчи, камчиликларингизни ошкор этишни истаган бўлармидингиз?

Ёмон фазилатми?

Ёшлигида ота-оналари орасида "фалончи менга шунақанги нарсани айтиб берди-ки, дадаси, ишонмайсиз", сингари гапларни кўп тинглаган бўлса, бу албатта, унда "сирни сотиб қўйиш фазилатини" шакллантиради. Негаки, бола ота-онанинг яшаш тизимига ўрганган бўлади, улардан ибрат олади. Шундай экан, сир сақлай олмаслик ёшликдан ривожланаётган хусусият бўлиши мумкин.

Қандай қилиб сирни сақлаб қолиш мумкин?

Сирни бошқаларга фош этиб қўймаслик учун инсон ўз устидан назоратини кучайтириши керак. Масалан, бу сирни бор-йўғи унутишга ҳаракат қилинг ёки қайта эсламасликка.

Сизга сирини ишониб айтган дугонангизнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг: агар унинг эмас, сизнинг сирингиз ошкор этилганида нима бўларди? Қувватни керакли, фойдали мақсадга йўналтира олиш тақиқланган сирни ичда сақлашга ёрдам беради.

Ўша сирни эшитганингиздан бери "наҳотки шундай бўлсая", деб тунлари ухлай олмай, ўзингизни ҳеч хотиржам тута олмаётган бўлсангиз, аҳвол чатоқ! Бу ҳолатда руҳшунослар бир қанча чиқиш йўлларини таклиф этишади:

• Энг аввало, "бўлди, бошқа сир сақлай олмайман" қабилида суҳбатдошингизга балки бу сирни ўзинг айтиб кўрарсана, деб руҳиятингизни бироз енгиллаштиришга ҳаракат қилинг. Агар у бош чайқаса, вазиятга аниқлик киритинг: бу сирни қанча ва айнан кимлардан сақлаш кераклигини аниқлаштириб олинг.

• Ҳаммасини тўкиб-сочиш мумкин бўлган тилсиз суҳбатдошга нима дейсиз? Тилсиз суҳбатдош ҳам бўладими, дерсиз? Албатта бўлади, бу қоғоз ва қалам. Бу орқали сиз ҳеч кимга зарар етказмаган ҳолатда сир юкидан енгиллашган бўласиз.

• Сирни бировга айтишдан олдин унинг асоратлари ҳақида ўйлашга ҳаракат қилинг, деб маслаҳат беради руҳшунослар. Сир мазмуни очилгач, бу унинг ҳаётига, ишига, умуман фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? Буни ҳам ўйлаб кўрганмисиз? Агар сизга ишонган инсонни кўнгилсизликлардан эҳтиётлашни истасангиз, ўйлаб кўринг, сирни ошкор этишда ўзлигингиз намоён бўлмаяптимикан?

• Ҳар қандай сирни "у менга ишониб айтди, мен уни оқлашим керак", дея муҳофаза қилиш мумкин.

Мақолани хитойлик машҳур кинорежиссёр Вонн Кар-Вайнинг "Севги кайфияти" номли фильмидаги бир лавҳа билан якунлашни жоиз топдик. Қадим замонларда Хитойда ғаройиб бир одат бўлган: инсонда ҳеч ким билан баҳам кўришни истамаган сир пайдо бўлганида у тоққа чиққан ва ўзига хуш келган дарахтни топиб, танасини ўйиб, тирқиш очган экан. Сир мана шу тирқишга оҳиста товуш, пичирлаш билан айтилган. Кўнгилдаги барча сирлар тўкиб-сочилгач лой олиниб, тирқиш оғзи беркитилган. Сир шу тирқишда, шу дарахт танасида асрлар бўйи қолиб кетган.

Россиянинг Пенза шаҳрида француз Летисии де Базелер томонидан яратилган "сир тингловчи" ғаройиб ҳайкал бор. Бу ҳайкал инсон-қуш шаклида ишланган бўлиб, уни маҳаллий аҳоли "Сирин", деб аташади. Ичини тимдалаётган сирдан ёки ҳиссиётлардан қутулишни истаган пензаликлар уни қуш қулоғига пичирлаб айтишар экан. Сирин эса бу сирни умрбод "сақлайди". Тўғри, бу бир қарашда афсонадек туюлиши мумкин, аммо пензаликлар бунга ишонишади.


Фойдали


														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

														
														Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

2025 йилнинг ўтган 7 ойи ичида аввалги йилга нисбатан 6.6 фоиз кўпроқ маҳсулот етиштирилган
19:53 / 10.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Каттақўрғонда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

Каттақўрғонда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўткази…
15:44 / 05.05.2026
Ким Чен Инга ядровий қуролдан фойдаланиш ҳуқуқи берилди

Ким Чен Инга ядровий қуролдан фойдаланиш ҳуқуқи берилди

Шимолий Кореяда конституцияга киритилган янги ўзгартишларга кўра, мамлакат етакчиси Ким Чен Ин давлат раҳбари сифатида қайта…
14:27 / 06.05.2026
Ўзбекистонда хусусий клиникалар давлат ҳисобидан бемор даволайди

Ўзбекистонда хусусий клиникалар давлат ҳисобидан бемор даволайди

2026-йил 1-июлдан бошлаб Ўзбекистонда нодавлат тиббиёт муассасаларига давлат бюджети ҳисобидан беморларга хизмат кўрсатишга …
15:07 / 06.05.2026
6 май кунги об-ҳаво маълумоти

6 май кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-…
17:00 / 05.05.2026
Ишга жойлаштириш ва рухсатнома эвазига пора олиш ҳолатлари фош этилди

Ишга жойлаштириш ва рухсатнома эвазига пора олиш ҳолатлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор …
07:32 / 06.05.2026
1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?

1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?

Миллий статистика қўмитаси бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматларини маълум қилди.
17:18 / 06.05.2026
Samsung рекорд даражадаги мерос солиғи тўлади

Samsung рекорд даражадаги мерос солиғи тўлади

Жанубий Кореяда мерос солиғи ставкаси 50 фоизгача етади ва бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
15:09 / 05.05.2026
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг бир нечта ҳудудий бўлимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтк…
15:45 / 05.05.2026
Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

5 май куни соат 16:25 атрофида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
10:09 / 06.05.2026
Мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинади

Мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинади

Таълим тизимини рақамлаштириш доирасида мактабларда давоматни назорат қилишнинг янги тизими жорий этилмоқда.
13:53 / 05.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!