Финляндиянинг Nokia компанияси Россияни тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий баёнотида айтилади.
Қайд этилишича, бундай қарор Россия Украинада махсус операция ўтказганидан кейин қабул қилинган.
“Ўтган ҳафталарда биз етказиб беришни тўхтатдик, янги бизнесни ва чекланган илмий-тадқиқот фаолиятимизни Россиядан ташқарига кўчирмоқдамиз”, дейилади баёнотда.
Компаниянинг бош ижрочи директори Пекка Лундмарк Reuters агентлигига компания “ҳозирги шароитда мамлакатда бизнесни давом эттиришнинг ҳеч қандай усулини кўрмаслигини” айтган.
Компания чиқиш жараёни тугагунига қадар мижозларни қўллаб-қувватлашда давом этади, дея қўшимча қилди Лундмарк.
Маълумот учун, Nokia корпорацияси мобил, кенг полосали ва IP тармоқлари учун телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқаради. Nokia бренди остидаги телефонлар ва планшетлар Финляндиянинг HMD компаниясига тегишли. 2014 йилда Nokia телефонларини ишлаб чиқариш Миcрософт корпорациясига сотилган, аммо 2016 йилда HMD у билан шуғуллана бошлаган.
Компания маълумотларига кўра, 2021 йилда савдоларнинг 2 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келган. Nokia компаниядан чиқиш қарори унинг бу йилги молиявий истиқболига таъсир қилишини кутмайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!