$
11899.09 UZS
1.19
₽
141.53 UZS
1.35
€
13298.42 UZS
-37.94
31° Кечаси 18°

ОК, Cool, Абракадабра: ушбу сўзлар қаердан келиб чиққан?

09:12 / 27.02.2023

Биз одатда ўзимиз ишлатадиган сўзларнинг қандай келиб чиққани, уларнинг вақт давомида қандай ўзгарганини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Шу ўринда айрим сўзларни тирик мавжудотларга қиёслаш мумкин. Сўзлар ҳам инсонлар каби ўз тарихи ва тақдирига эга, “туғилиши” ва “ўлиши” мумкин. Баъзан уларнинг қариндошлари, бой аждодлари ёки етимликдаги ҳаёти бўлади. Сўзлар бизга ўзининг ота-оналари, миллати, келиб чиқиши ҳақида айтиб бериши мумкинлигига нима дейсиз? Бу ҳақиқий фантастик ҳикояга айланиб кетади.

Hello

Саломлашиш маъносини англатувчи “Hello” сўзини инглиз тилининг биринчи дарсидаёқ ўрганиб олгансиз. Қизиғи, ушбу оммабоп сўз инглиз тилининг ўзига ҳам 183-йилда кириб келган. Бунга қадар у сўзлашувда бироз ўзгачароқ, кимнидир чақириш пайтида ва қўполроқ кўринишда ишлатилган. Худди "Ҳей, сен" ёки "Ҳей, менга қара" деган жумла каби. Айтишларича, у ўзининг оммабоплиги учун Томас Эдисондан миннатдор бўлиши лозим. Айнан у илк абонентлар билан саломлашиш учун мана шу сўздан фойдаланиш фикрини тақдим этган.  Бу сўз тезлик билан телефон этикети таркибида кирган, одамлар орасида ёйилган ва бошқа мамлакатларда ҳам машҳур бўлиб кетган. У ҳақидаги илк адабий қайдлар эса Марк Твен асарларида учрайди. У китобларининг бирида телефонга жавоб берувчи аёлларни  "Hello girls" дея атаган.

Абракадабра

“Абракадабра” сўзи одатда инсонлар тасаввурида тартибсизлик, фокусчиларнинг трюклари ва болалар эртаклари билан боғлиқ кўринишда намоён бўлади.

Аслида ушбу сўз жуда катта тарихга эга. Қадимги файласуфлар, сеҳргар ва табиблар унинг ўзига хос сўз эканлиги ва реалликка таъсир қилишига қаттиқ ишонишган.

Бу каби сўз илк марта тиббий китобда, эрамизнинг II асрида яшаган, Рим императори табиби Септимий Север асарида кўзга ташланади. Унинг айтишича, “Абракадабра” кучли жоду саналган ва “инсонларни кўплаб хасталиклардан тузата олган”. Квинта эса сеҳрли учбурчак чизиб, уни сўз ҳарфларидан ҳосил қилиб чиққан. Сўзлар ҳар қаторда қисқариб борган, одамларнинг тасаввурида улар хасталикни “озиқлантириб” турган ёвуз руҳни ҳайдаши керак бўлган. Шу каби ёзувлар акс этган туморлар беморнинг тез орада тузалиб кетишини кафолатлаган экан.

Second hand

Аниқланишича, барчамизга яхши таниш бўлган ва замонавий сўз каби эшитиладиган ушбу ибора қизиқарли ҳамда узоқ тарихга эга. Англия қироллари XVII асрдан бошлаб ўзига хос анъана ўйлаб топганлар. Улар қўл остидаги одамларидан бирига елкасидаги либосни садоқат рамзи сифатида ташлаб қўйган. Қирол олдидаги фидойи хизмати учун олинган бу либос инсоннинг қиролга йўлдош ва дўст бўлганини англатган. Шу тариқа у ишончли одам ва ёрдамчига, аниқроғи ҳукмдорнинг ўнг қўлига айланган. Second hand сўзи ҳам айнан шундан келиб чиққан.

Бизнинг тасаввуримиздаги тушунча эса бундан 100 йиллар аввал пайдо бўлди. Аввалига ўзига тўқ инсонлар ночор одамларга махсус пунктлар орқали кераксиз либосларини бериб юборишган. Шу орқали уйидаги ортиқча буюмлардан ҳам халос бўлишган. Кейин эса бу каби аввал ишлатилган буюмлар учун пул тўлашни истайдиган одамлар ҳам пайдо бўлди.

Таклифлар ва талаблар кўпайиб кетди. Тарихда кўп бора такрорланганидек, хайрия даромадли бизнесга айланди.

Бугунги кунда унинг бозори миллиардлаб долларга баҳоланади.

Замонавий ҳаётда эса аввал кийилмаган либосларни ҳам Second hand дея аташ мумкин, бунинг сабаби унда фирма ёрлиғи ва ўрами йўқ эканлиги саналади.

Сендвич

Ушбу иштаҳаочар сўз бир қарашда катта тарихга эга эмасдек туюлади. Ахир икки бўлак нон орасидаги гўштнинг тарихга боғлиқлиги қаердан бўлсин? Аммо айтишларича, бу егуликнинг ёши 300 йилга тенг экан. У ўзининг келиб чиқиши учун XVIII асрда яшаб ўтган Граф Жон Сантегю Сендвичдан миннатдор бўлиши керак. Граф машҳур дипломат ва адмирал бўлиш билан бирга ашаддий қартабоз ҳам эди. Граф қимор ўйнаб ўтирган вақтда яхна газакларни икки бўлак қовурилган нон орасига солиб келиш учун буюртма берган. Бу бир ўқ билан икки қуённи отиш саналар эди. Сабаби ушбу усул қарталарда ёғ изини қолдирмаган. Шу билан бирга таомланиш учун катта вақт талаб қилмаган. Натижада егулик оммалашиб кетди. Уни инглизлар ошхонасининг ажралмас қисми сифатида кашф қила бошладилар, вақт ўтиб эса “Mcdonald's”, “Subway” ва “Burger king” шарофати билан бутун дунёга ёйилди. Бугунги кунда Массачусетс штатидаги ҳарбий лабораторияда ажойиб бутербродлар тайёрланади. Ушбу сендвичлар 3 йил давомида айнимайди ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган аскарлар учун айни муддао бўлади.

Cool

Розилик белгисининг юқори даражаси, ёшлар лексиконида ярим аср аввал пайдо бўлган ушбу сўз бутун дунёда оммалашган. Уни ўтган асрнинг ажойиб, зўр, қойилмақом сўзлари ва уларнинг замонавий ўриндошига қиёслаш мумкин.

Ушбу сўзнинг маъноси ва қўлланилиш доираси тобора кенгайиб бормоқда. Аслида у жаз мусиқачилари орасида пайдо бўлган. Афро-америкалик мусиқачилар учун мазкур сўз режалаштирилган бепарволикни англатган. У ички ғазабни босиб туриш ва бир вақтда уни кўрсатиб беришни ҳам акс эттирарди. Америкалик саксофончи ва жаз даҳоси Чарли Паркер куйлари ҳақида Cool дея фикр билдирган биринчи инсон унинг дўсти, мусиқачи Лестер Йанг бўлган. Замонавий ёшлар орасида Cool сўзи Пепси ёки Кола эмас, экологик тоза сув ичишни акс эттириш учун ҳам қўлланилмоқда.

Хулиган

XVIII аср ўрталарида Лондон шаҳри яқинида келиб чиқиши ирландиялик бўлган жанжалкаш оила ва Патрик Хулиган исмли шахс жуда машҳур бўлиб кетди.

Улар тарихда ўзининг зўравонлиги ва безорилиги билан ном қолдирган. Оила аъзолари кўчага сайрга чиққан вақтда пойтахт одамлари безориларнинг қўлига тушиб қолмаслик учун уйларига беркиниб олганлар.

Оила вакиллари орасида айнан Хулиган ўта жанжалкаш эканлигини билан ажралиб турган. Айрим нашрлар эса уни комикслар қаҳрамонига айлантириб қўйган. Тез орада Хулиган исми бутун Британия бўйлаб оммалашган. У ҳақида Европа ва Америка одамлари ҳам хабар топганлар. Орадан вақт ўтиб жамоатчилик тартибини очиқ ва сурбетларча бузадиган инсонларга нисбатан айнан шундай атама қўлланила бошлаган.

Пасквиль

Пасквиль сўзи одатда сиёсий рақибларнинг бир бирига билдирадиган муносабатлари, қора пиардан фойдаланиш, турли нашрлар ва маълум бир инсон, гуруҳ ёки партия номига йўналтирилган ҳақоратнома учун ишлатилган. Аммо бу сўз ҳамиша ҳам қоғоз парчаларини англатмаган. XVI аср бошларида Римда Серъор Пасквино исмли эркак яшаган. Унинг ўткир ақли ҳақидаги овоза бутун Рим бўйлаб тарқалган. Кейинчалик ҳазилга айланган кўринишда файласуфларга қадар етиб келган, Римдан ташқарига ҳам тарқалиб, таниқли итальян олимларини ҳайратга солган. Унинг машҳурлиги ортиб бораётган пайтда ғалати ҳодиса содир бўла бошлади. Пасквинонинг уйи ёнидаги Менелай ҳайкали устида ҳар куни номсиз ва сатирик маънога эга варақалар пайдо бўлди. Тез орада бу ҳайкални Пасквино номи билан аташни бошладилар. Шаҳар ҳукумати бунга қарши курашишга уринди, аммо ҳаракатлар самарасиз кетди. Номаълум одамлар тун пайтида бу ерга келиб, уларни қайтадан ёпиштириб кетар эдилар. Кейинчалик ушбу сўз ва Пасквино сўзи кўплаб луғатларга киритилди.

Ok

Барчамизга таниш бўлган ОК сўзи одатда суҳбатдош билан ҳамфикр эканликни билдиради, "Ҳа, майли, тўғри, бўпти" каби сўзлар қаторида қўлланилади.

Аммо уни бошқа маъноларда ҳам қўллаш мумкин. Одатда ёш авлод вакиллари ушбу сўзни замонавий, ҳашаматли, урфбоп каби сўзлар ўрнида қўллашади. Аслида ушбу қисқа сўзни суҳбатга урғу бериб туриш, суҳбатдошга нисбатан эътиборни билдириш учун ҳам ишлатиш мумкин.

"Global language monitor" маълумотларига кўра, ОК сўзининг ёши 2014 йилда 175 га тўлди. Унинг 100 фоиз американча сўз эканлиги барчамизга маълум бўлса ҳам, келиб чиқиш тарихини турлича талқин қиладилар. Энг оммабоп версияга кўра, ОК –  “Аll correct” бирикмасининг қисқартирилган кўринишидир. 1839 йилда журналистлардан бири ҳазил тариқасида ушбу бирикмани нотўғри талқин қилган.

Унинг талқини бошқа нашрлар томонидан ҳам ўзлаштирилган. Яна бир тахминда эса ОК'нинг тарқалиши АҚШнинг 8-президенти Мартин Ван Бюрен номи билан боғланади.

У Хиндеркук шаҳридан бўлган ва 1840 йилдаги сайлов компанияларида "Old kinderxook is OK" шиори билан иштирок этган. Оммалашган ушбу сўз кейинчалик телефон алоқалари учун код сифатида ишлатилишни бошлади. 

 

 

 

 


Қизиқарли


														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

														
														11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари юзасидан инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ …
10:38 / 12.10.2026
13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:58 / 12.10.2026
Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026
Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро ро…
15:17 / 13.10.2026
Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди…
12:08 / 13.10.2026
Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Туркияда соғлиғи ёмонлашиб, Истанбул аэропортида ҳушини йўқотган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси даволаниб, Ватанга қайтарилди. …
10:14 / 12.10.2026
Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026
Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида академик таътил олиш учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ дол…
13:03 / 10.10.2026
Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновацион …
16:26 / 13.10.2026
Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!