Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон “яшил” энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисида битим имзоладилар. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тегишли битим бугун, 13 ноябрь Бокуда давом этаётган COP29 саммити доирасида бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев қайта тикланадиган энергия иқтисодиёт учун эмас, балки келажакка қўшилган ҳисса эканлигини алоҳида таъкидлади. Узатиладиган шамол ва қуёш энергияси, қайта тикланадиган ва тоза манба бўлиб, иқлимга таъсирини камайтиради.
Шундай қилиб, томонлар Париж келишуви ва барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида иқлимни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда, дейилади хабарда.
Лойиҳани амалга ошириш жараёнида ўн минглаб иш ўринлари яратилади, энергетика инфратузилмаси янги ривожланиш босқичига чиқади, технологик ва ишбилармонлик алоқалари ҳам кенга
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!