Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга мамлакатлар сони 57 дан 93 тагача кўпаяди. 36 та янги мамлакатга Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва Ўзбекистон кирди.
Шунигдек, ушбу қарор бўйича ташриф буюрувчиларнинг қолиши ҳам 60 кунгача узайтирилган. Қолаверса, ишлашни ва сайёҳлик жойларига ташриф буюришни истаган меҳмонлар 180 кунгача бўлган беш йиллик визаларни олишлари мумкин. Улар илгари ҳар бири 30 кундан атиги икки марта қолиш ҳуқуқига эга эдилар.
Бундан ташқари, чет эллик талабаларга маҳаллий университетни тамомлагандан кейин яна бир йил ушбу мамлакатда қолишга рухсат берилди. Илгари улар диплом олганларидан кейин дарҳол мамлакатни тарк этишлари керак эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!