Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда жами 191 086 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилди.
Қайд этилишича, йилнинг дастлабки уч ойида мамлакат бўйлаб ҳар куни ўртача 2 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келган. Мутахассислар бу кўрсаткич мамлакатда демографик ўсиш суръатлари юқори даражада сақланиб қолаётганини таъкидламоқда.
Шунингдек, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, туғруқ муассасаларини замонавий жиҳозлаш ҳамда тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича ишлар давом эттирилаётгани қайд этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!