Ўзбекистонда 2023 йилда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар қарийб 70 миллиард сўм солиқ тўлади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.
Қайд этилишича, ўтган йили мамлакатдаги жами 56 та хорижий компания томонидан тўланган солиқлар миқдори қарийб 70 миллиард сўмни ташкил этган. Бунда, тўланган солиқларнинг 90 фоиздан кўпроғи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келган.
2023 йилда энг кўп солиқ тўлаган хорижий компания Meta бўлди — компания томонидан тўланган солиқлар 26,4 миллиард сўмни ташкил этган. Ундан кейинги ўринларни Google ва Apple компаниялари эгаллади — улар мос равишда 20,3 миллиард сўм ва 12,9 миллиард сўм солиқ тўлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!