$
11913.35 UZS
14.26
₽
142.39 UZS
0.86
€
13328.66 UZS
30.24
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда қабрлар атрофини тўсиқлар билан ўраб қўйиш тақиқланиши мумкин

17:40 / 20.09.2022

Эндиликда Ўзбекистонда қабристонларда қабрлар атрофини тўсиқлар билан ўраб олиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида белгиланган.

Келажакда мазкур ҳужжат лойиҳаси амалиётга татбиқ этилса, қабрлар атрофини металл ва бошқа тўсиқлар (ўсимликлардан иборат яшил тўсиқлардан ташқари) билан ўраб олиш тақиқланади.

Қолаверса, қўшни қабрлар ҳудудларини ва бўш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, қарор билан тасдиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга бир нечта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

• янги қабристонларни барпо этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қабристонлар ташкил этиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида қабул қилинган қарорига асосан туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан амалга оширилиши белгиланмоқда;

• Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармалари) ва қабристонларнинг маъмуриятининг вазифалари бўйича тегишли ўзгартириш киритилмоқда;

• хайр-эҳсонларни йиғиш, ҳисобга олиш ва улардан мақсадли фойдаланишни ташкил этиш чоралари белгиланмоқда.

• дафн этишга рухсатни қабристон мудири (назоратчиси) тиббиёт муассасаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ўлим ҳақидаги маълумотнома ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан берилган, ўлим тўғрисида белгиланган шаклдаги тегишли ҳужжатлар тақдим этилганидан кейингина берилишига доир ўзгартириш киритилмоқда;

Ушбу ҳужжат муҳокамаси 2022 йилнинг 1 октябрига қадар давом этади.


Бу ҳам қизиқ

Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен Россия Украинага қарши урушни давом эттираётган бир пайтда Европа Иттифоқи давла…
12:30 / 13.10.2026
Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаб, сотиш билан шуғулланган уч нафар фуқаро то…
09:33 / 14.10.2026
Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) янгиланган жаҳон рейтингида ўзбекистонлик 22 ёшли теннисчи Мария Тимофеева 63-ўринга кўтари…
12:48 / 13.10.2026
14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:37 / 13.10.2026
Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди…
12:08 / 13.10.2026
Наманганда 250 млн сўмдан ортиқ пулни кредит ваъдаси билан олган гумонланувчи ушланди

Наманганда 250 млн сўмдан ортиқ пулни кредит ваъдаси билан олган гумонланувчи ушланди

Наманган вилоятининг Косонсой туманида Телеграм орқали фуқароларга кам фоизли кредит ваъда қилиб, улардан 250 миллион сўмдан…
09:20 / 13.10.2026
Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро ро…
15:17 / 13.10.2026
Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновацион …
16:26 / 13.10.2026

10:14 / 14.10.2026
Марказий банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб чиқди

Марказий банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб чиқди

Ўзбекистон Марказий банки 2026–2030 йилларга мўлжалланган кичик ва ўрта бизнесни (КЎБ) қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб …
11:31 / 14.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!