Перуда ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида саккиз нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Ҳодиса Санабамба аҳоли пункти яқинида ҳарбий патрулни эвакуация қилиш жараёнида содир бўлган.
Ҳалокат мамлакатда кокаин ишлаб чиқариш ва наркотик моддалар савдоси кенг тарқалган ҳудудда юз берган. Бу минтақада гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар ҳамда “Ёрқин йўл” исёнчи ташкилотининг қолдиқ кучлари фаолият юритади.
Перу Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳалокатдан фақат бир нафар учувчи омон қолган. Айни пайтда вертолёт қулашига нима сабаб бўлгани аниқланмоқда.
Бу Перуда йил бошидан буён содир бўлган иккинчи йирик авиация ҳалокатидир. Февраль ойида ҳам ҳарбий вертолёт қулаб тушган, оқибатда 15 киши ҳаётдан кўз юмган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!