$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда тухум экспортига тақиқ қўйилди

15:16 / 07.01.2022

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тухум маҳсулотини мамлакатдан олиб чиқиб кетишга тақиқ қўйди.

Вазирлик мазкур тартибни вақтинчалик эканини, шунингдек, ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун амалиётга жорий қилинганини айтмоқда.

Вазирликка кўра, йилнинг қиш мавсумида ушбу маҳсулот нархига қўшимча босим юзага кела бошлайди. Масалан, 2021 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида республика бўйича тухум нархи 19,6 фоизга, айрим ҳудудларда эса 20-22 фоизгача қимматлашган.

“Тухум нархининг ошишига қиш ойларида иситиш харажатлари ошиши ва паррандачилик хўжаликларида касалликларнинг авж олиши, тухум беришга мослашган товуқларнинг мавсумий янгиланиши, озуқа маҳсулотларининг қимматлашиши ҳамда куз мавсумидан бошлаб ушбу маҳсулотга талабнинг ортиб бориши (бошқа ойларга нисбатан 20-30 фоизга ошади) таъсир кўрсатди”, – дейилади вазирлик изоҳида.

Вазирлик, шу билан бирга, иқтисодиётда тўлиқ бозор механизмларини жорий қилиш, тадбиркорлик субъектлари учун чекловларни кескин камайтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Аксарият иқтисодчилар эса ҳукуматнинг тухум экспортига қўйган тақиқи яширин ҳужжатлар билан амалга оширилганини танқид остига олиб, экспортга бўлган чекловлар тухум ишлаб чиқаришни кескин қисқартиришига сабаб бўлишини айтмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида энергетика, сув р…
16:37 / 08.10.2026
Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026
Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026
Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқ шаҳрида тижорат банки филиали бўлими бошлиғи 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган жами 1,3 млрд сўмини банк касс…
10:26 / 08.10.2026
Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026
Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026
«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 8-октабр куни «Реал Санжик» номи билан танилган тадбиркор Санжар Каримовга нисбата…
17:51 / 08.10.2026
АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда президент Дональд Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилиб, Оқ уй яқинидаги «Халқ уйи» музейига жойлаштирилди. Бу ҳақд…
15:10 / 08.10.2026
Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026
«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-босқич талабаси Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган «Татар қ…
12:43 / 09.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!