Франциялик журналист, “Georama” нашриёти асосчиси ва директори Диде Лабуш “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловнинг бу йилги ғолибларидан бири бўлган эди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегациясининг Францияга сафари доирасида Ўзбекистон элчихонасида журналистга ушбу мукофот тантанали равишда топширилди.
Маросимда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов мамлакатимизда сўз эркинлиги ва очиқликни таъминлаш, журналистларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.
Тадбир давомида Диде Лабушга Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолик гувоҳномаси ҳам топширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!