Луизиана штати университети олимлари узоқ йиллар давом этган семизлик ўрта ёшда мия ҳолатининг ёмонлашуви билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқотда семизлик билан узоқ вақт яшаган одамларда миянинг майда қон томирлари шикастланишини кўрсатувчи белгилар икки баравар кўп учраган.
Тадқиқотга 1972 йилда бошланган “Bogalusa Heart Study” лойиҳасининг 190 нафар иштирокчиси жалб қилинган. Уларнинг соғлиғи 1985 йилдан бери кузатилган, 2017–2025 йилларда эса ўртача ёши 56,5 ёш бўлган пайтда мия МРТ текшируви ўтказилган.
Иштирокчиларнинг 133 нафарида, яъни 70 фоизида ҳаётининг маълум даврида клиник семизлик кузатилган. Тадқиқотчилар семизлик қанча узоқ давом этса, МРТда кичик қон томирлари шикастланишини кўрсатувчи белгилар ҳам шунча кўпайишини аниқлаган.
50 ёшдан ошган ва клиник семизлик кузатилган иштирокчиларда бундай белгилар ҳеч қачон семизлик кузатилмаганларга нисбатан икки баравар кўп бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!