19-23 октябрь кунлари В “Заковат-Гамбит” турнирининг ҳудудий саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Бу йил мусобақада иштирок этиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтди. Қувонарлиси, улар орасида 633 нафар аёл шахматчи бор – бу ҳам рекорд кўрсаткич.
Муҳим янгилик! Ҳудудий саралашда омад кулиб боқмаган ёки унда иштирок эта олмаган шахмат ихлосмандлари учун ҳам имконият бор: 24 октябрь куни chess.com платформасида онлайн саралаш ўтказилади.
Саралашдан ўтган иштирокчилар 28 октябрь куни ярим финалда, энг кучлилар эса 29–30-октабр кунлари Тошкентда финал босқичида беллашади.
Бу йилги турнир меҳмонлари — дунёга машҳур гроссмейстерлар! Венгриялик Петер Леко ва ҳиндистонлик Ҳампи Конеру ташриф буюриши режалаштирилган. Улар шахмат ишқибозлари учун махсус сеанслар ўтказиб, ўз тажрибалари билан бўлишади.
Турнирнинг жами соврин жамғармаси — 620 миллион сўм. Иштирокчилар рейтингига қараб бешта гуруҳда беллашади, ҳар бир гуруҳда эса ғолиблик учун курашиш имконияти мавжуд.
“Заковат-Гамбит” — янги истеъдодларни кашф этиш, тажриба алмашиш ва шахмат ишқибозларини бирлаштирадиган катта мусобақа!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!