Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақланган 13 636 килограмм суюлтирилган газ аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, республика бўйлаб 120 дан ортиқ қонунбузарлик ҳолати фош этилган. Шундан 39 тасида газ таъминоти идоралари ходимларининг бевосита алоқадорлиги аниқланган.
Рейдлар давомида Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Навоий вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилоятларида ноқонуний сақлаш ҳамда сотиш ҳолатлари қайд этилган.
Аниқланган ҳолатлардан бирида Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро газ баллонларини 70 минг сўмдан сотиб олиб, аҳолига 100 минг сўмдан сотгани маълум бўлган. Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланган.
Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, рейдлар бошқа масъул идоралар билан ҳамкорликда давом эттирилади ва қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!