Андижон вилоятида 20 минг АҚШ долларини хорижга ноқонуний олиб чиқишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Хонобод” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган автомобиль белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Текширув давомида автомобильда божхона назоратига тақдим этилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!