Туркиянинг Кахраманмараш шаҳридаги халқаро мусобақада (3–6 февраль) иштирок этган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Анқара шаҳрига олиб келинган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси кўмаги билан амалга оширилган жараён муваффақиятли ўтказилди.
Ҳозирда барча ҳамюртларимизнинг саломатлиги яхши. Режага мувофиқ, улар даставвал Туркия пойтахтидан Истанбул шаҳрига йўл олишади ва у ердан Тошкентга қайтиб келишади», – дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, кеча Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби Шуҳрат Мамадалиев спортчиларни мамлакатимизга олиб келиш учун Истанбулга жўнаб кетган.
Бугун у делегацияга қўшилиб, спортчи ва мураббийларнинг Тошкентга қайтиб келиш жараёнига бошчилик қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!