Остона шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Республикаси давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли шерикликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Хусусан, маданий дипломатияни ривожлантириш, ёшларнинг мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, томонлар юқори технологиялар соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!