Интерпол маълумотига кўра, “Ўзметкомбинат” собиқ бошқарув раиси Дилшод Ахмедов халқаро қидирувга берилган.
Унга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ айблов қўйилгани қайд этилмоқда.
Ахмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат”га бошқарув раиси этиб тайинланган, 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилган.
У бунгача инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари ҳамда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!