Бугун, 8 июнь куни соат тахминан 09:00 ларда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган Олмалиқ шаҳри ва Пискент туманларини боғловчи маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 14-километрида Damas ва Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг хабарига кўра, ЙТҲ натижасида 3 нафар ҳаракат иштирокчилари турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!