Хабар берилишича, 21 декабрь пайшанба куни номаълум шахс Ян Палач майдонидаги Прага университетининг фалсафа факультети биносида отишма содир қилган. Шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлигини маълум қилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилган деб ҳисобламоқда. Полицияда, шунингдек, отишма содир этган шахс университетнинг фалсафа факультети талабаси бўлганлиги ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Бир қатор оммавий ахборот воситалари Девид Козак исмли талаба отишмада гумон қилинганини маълум қилган.
Университетда камида 24 киши жароҳат олган. Шифокорлар 15 киши ҳалок бўлгани ва 30 киши яралангани ҳақида хабар берган.
Ўз навбатида, Чехия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Вит Ракушаннинг айтишича, чех ҳуқуқ-тартибот идораси отишма ва халқаро терроризм ўртасидаги боғлиқлик ҳақида ҳали аниқ маълумотга эга эмас.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!