$
12130.01 UZS
32.08
153.04 UZS
1.27
14245.48 UZS
50.98
31° Кечаси 18°

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

19:31 / 29.12.2022

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент расмий сайтида хабар берилди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга самимий саломи ва энг эзгу тилакларини йўллаган.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 14-15 июль кунлари Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳамда 20-21 октябрь кунлари Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга расмий ташрифида, шунингдек, кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги учрашувларда эришилган олий даражадаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

“Барча устувор йўналишлардаги ҳамкорлик анча фаоллашгани катта мамнуният билан қайд этилди. Савдо ҳажми ошмоқда, саноат, энергетикада кооперасия лойиҳалари амалга оширилмоқда, самарали ҳудудлараро алоқалар ривожланмоқда, маданий-гуманитар алмашинув дастурлари рўёбга чиқарилмоқда. Парламентлараро мулоқот, шу жумладан Марказий Осиё минтақасида янги даражага кўтарилгани таъкидланди”,– дейилади хабарда.

Суҳбат якунида Ўзбекистон Президенти ва Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси яқинлашиб келаётган Янги йил билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилакларини билдирдилар.


Бу ҳам қизиқ

АҚШ Украинага “катта хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

АҚШ Украинага “катта хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Sky News, BBC ва The Guardian нашрлари хабарига кўра, президенти Доналд Трамп Берлинда Украина ва АҚШ делегациялари ўртасида…
09:14 / 16.12.2025
“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

Ҳужжатга мувофиқ, тизим аввало Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман ҳамда шаҳарларда жорий этилади.
10:59 / 15.12.2025
Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Аввало, барчангизни V Ёшлар Параосиё ўйинларида эришилган улкан тарихий ғалаба билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
10:30 / 15.12.2025
Зеленский Берлинда АҚШ ва Европа вакиллари билан учрашади

Зеленский Берлинда АҚШ ва Европа вакиллари билан учрашади

Associated Press агентлигининг хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда куёви Жаред …
16:29 / 14.12.2025
Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг 421 г “экстраксион опий” наркотик моддаси аниқланди

Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг 421 г “экстраксион опий” наркотик моддаси аниқланди

Тадбир давомида 1992 йилда туғилган, хорижий давлат фуқароси ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи, 1981 ва 1995 йилларда туғилга…
08:33 / 16.12.2025
16 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

16 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб турад…
16:37 / 15.12.2025
Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-санкциялар пакетини тасдиқлади

Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-санкциялар пакетини тасдиқлади

Бу ҳақда ЕИнинг расмий сайтида хабар берилди.
14:36 / 16.12.2025
15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик ку…
15:17 / 14.12.2025
Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда 17,3 млрд долларга етди

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда 17,3 млрд долларга етди

Марказий банкнинг Ички валюта бозори шарҳида маълум қилинишича, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг январь—ноябрь ойларига нисбатан…
12:32 / 14.12.2025
Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

Уй эгаси 1 дона қўл гранатаси, калибрли “ТОЗ-8” русумли ўқ отар қурол, 1 дона портлатиш қурилмаси ва 1 минг 646 дона қурол ў…
17:17 / 15.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!