$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Президент ОИИБ бошқарувчиларининг йиллик учрашуви очилишида иштирок этди

17:47 / 25.09.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгаши IX йиллик йиғилишининг очилиш сессиясида иштирок этди.

Саммитнинг асосий мавзуси – “Барча учун барқарор инфратузилма яратиш”. Кун тартибидан глобал иқтисодиёт ва молия соҳаларидаги долзарб масалалар, Осиё ва дунёнинг бошқа минтақаларида инфратузилмани ривожлантиришнинг стратегик дастурлари ва режаларини муҳокама қилиш ўрин олган.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда нутқ сўзлади.

- Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши минтақамизда илк бор ўтказилмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон танлангани ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган ҳамкорлигимизнинг юксак намунаси, деб ҳисоблаймиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон етакчиси ҳозирги кунда дунёда мураккаб геосиёсий вазият сақланиб қолаётганини, глобал иқтисодиётда беқарорлик кучайиб, озиқ-овқат ва энергия ресурслари тақчиллиги ортиб, экологик муаммолар кескинлашиб бораётганини таъкидлади.

Ер юзи аҳолисининг тўртдан бир қисми тоза ичимлик суви муаммосига дуч келмоқда, қарийб 800 миллион киши ўта қашшоқлик шароитида яшаяпти.

Маҳсулот етказиб беришнинг анъанавий логистика занжирлари бузилмоқда, бу эса хомашё ресурслари ва истеъмол товарларининг қимматлашувига олиб келди.

Буларнинг барчаси инфратузилмага бўлган юкламани кескин оширади ва иқтисодий ривожланишга тўсиқ бўлади.

2030 йилгача дунёда янги инфратузилма яратиш учун 15 триллион доллар инвестиция талаб этилади, хорижий инвестициялар оқими эса сўнгги икки йил давомида йилига 10 фоизга камайиб, молиявий ресурслар нархи 2 баробарга ошган.

Бундай шароитда халқаро молия ташкилотларининг роли тобора ортиб бормоқда.

Жорий лойиҳа портфели 55 миллиард доллар бўлган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки қисқа вақт ичида етакчи молия институтларидан бирига айлангани алоҳида таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар ва янгиланишлар сиёсатига алоҳида тўхталиб ўтди.

Иқтисодиётни эркинлаштириш, аҳоли турмуш даражаси ва даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Ушбу мақсадларга эришишда халқаро молия институтлари, шу жумладан ОИИБ билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Энг аввало, тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, одамларнинг даромад манбаларини кўпайтириш, аҳолининг сифатли таълим ва тиббиётдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, олис ҳудудларда инфратузилма тармоқларини яратиш орқали “кўп ўлчамли” камбағалликни қисқартириш дастури амалга оширилмоқда.

Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳаларини ҳамкорликнинг истиқболли йўналиши сифатида белгилаш таклиф этилди.

Давлатимиз раҳбари форумнинг асосий мавзусини инобатга олган ҳолда, барқарор инфратузилмани яратиш соҳасида халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича катта тажриба тўпланганига алоҳида тўхталиб ўтди.

Мамлакатимизда 2030 йилгача 30 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш дастури қабул қилинган.

Хусусан, Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлларини қуриш, Тошкент-Самарқанд, Самарқанд-Навоий-Бухоро тезюрар темир йўлини барпо этиш, 6 та халқаро аэропортни модернизация қилиш ва бошқа муҳим лойиҳалар амалга оширилади.

ОИИБ билан ўрта шаҳарларни ривожлантириш ва қишлоқ жойларда инфратузилмани яхшилаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилгани алоҳида таъкидланди.

Яна бир устувор йўналиш – “яшил” иқтисодиётни жадал ривожлантириш. Ўзбекистонда 2030 йилга бориб "яшил" энергия улушини 40 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Яқин йилларда қуёш, шамол ва гидро электр станциялари, инфратузилма объектлари ва тармоқларини қуриш режалаштирилмоқда.

Йирик "яшил" маълумотлар марказларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига “яшил” сертификатлар бозори шакллантирилади.

Давлатимиз раҳбари Марказий Осиёни “яшил” энергиянинг йирик экспортчисига айлантиришга қаратилган катта ишларни алоҳида таъкидлади. Бунинг мисолларидан бири Транскаспий энергия кўприги қурилиши ҳисобланади.

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда Марказий Осиёда “яшил” энергетикани ривожлантириш дастурини амалга ошириш таклиф этилди.

Шунингдек, йирик минтақавий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга бўлган эҳтиёж ошиб бораётганига эътибор қаратилди.

“Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши бунинг ёрқин мисолидир.

Айни пайтда Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув ресурслари тақчиллиги муаммолари айниқса ўткир тус олмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш бўйича Минтақавий марказ ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Президент ОИИБнинг Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишига қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади. Бугунги кунда инфратузилма, энергетика, транспорт, сув таъминоти, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларни қамраб олган қўшма лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошган. 4 миллиард долларлик янгиланган дастурни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

- Келгуси икки кунда Банк бошқарувчилари олдида жуда муҳим глобал ва минтақавий муаммоларга замонавий ёндашувлар асосида ечимлар топиш, янги лойиҳа ва дастурларни муҳокама қилиш каби масъулиятли вазифалар турибди. Сизлар қабул қиладиган қарорлар Банкка аъзо мамлакатларда яшайдиган 6 миллиарддан зиёд аҳолининг кундалик ҳаётига бевосита таъсир қилади, - деди сўзининг якунида Президент Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари саммит ишига муваффақиятлар тилади.

 



														
														23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
23:34 / 22.11.2024

														
														Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорли…
23:00 / 22.11.2024

														
														“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

Саттаров шу йилнинг февраль ойида ўғирлик ва расмий сохталаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган Анвар Жураевнинг ўрнини эга…
21:50 / 22.11.2024

														
														Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзаси…
20:30 / 22.11.2024

														
														Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

2017-2019 йилларда метрода 36 та поезд ишлаган. 2024 йил ҳолатига кўра уларнинг сони 65 тага етди.
20:04 / 22.11.2024

														
														Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаё…
19:21 / 22.11.2024

														
														Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
17:39 / 22.11.2024

														
														Заҳарланаётган Бойсун

Заҳарланаётган Бойсун

Мана икки ярим ойдирки Бойсун аҳолиси заҳарли газдан қийналяпти. Сентябрь ойида бошланган мазкур техноген ҳодисага 2 ярим ой…
16:02 / 22.11.2024

														
														Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024

														
														“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрис…
14:19 / 22.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Бу ҳақда, Қозоғистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар бермоқда.
12:01 / 22.11.2024
Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
10:49 / 22.11.2024
“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрис…
14:19 / 22.11.2024
Пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
21:39 / 21.11.2024
Янги Зеландия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди

Янги Зеландия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди

Янги Зеландия Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Қуролли ва сиёсий гуруҳ “Ҳизбуллоҳ”ни террористик ташкилот деб белгилади.
09:31 / 21.11.2024
Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Қурилиш бошланган бекатлар қуйидагилардир: “Буюк ипак йўли”, “Амир Темур хиёбони”, “Пахтакор” ва “Беруний”.
12:04 / 21.11.2024
Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
17:31 / 21.11.2024
Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
22:39 / 21.11.2024
23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
23:34 / 22.11.2024
Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Кеча, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаняху ва Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олиш тўғрисида …
09:38 / 22.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!