$
11915.64 UZS
28.92
146.19 UZS
-0.18
13749.46 UZS
32.19
31° Кечаси 18°

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий боғида амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

17:04 / 27.08.2022

Бу боғни халқимиз яхши билади. У 1932 йилда ҳашар йўли билан қурилган, кўп йиллар аҳолининг энг севимли маскани бўлган. Кейинги вақтларда боғ ҳудудида қурилишлар бўлди - Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмаси биноси, Тошкент шаҳар тарихи музейи, “Magic city” кўнгилочар маркази барпо этилди.

Президент бу боғнинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш, бу ерда миллий анъаналаримизга хос муҳит яратиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Шу асосида 14 гектардан зиёд ҳудудда катта ишлар бажарилди. Маъмурий бино, ресторанлар қурилиб, кўприклар ва йўлаклар янгиланди. Жами майдони 40 минг квадрат метр бўлган кўл тикланди. Сув сизиб чиқмаслиги ва лойқаланмаслиги учун кўл тубига махсус қопламалар ётқизилди. Қирғоқлар тартибга келтирилиб, чўмилиш ҳавзаси ташкил этилди. Мингдан зиёд дарахт, 200 мингга яқин бута кўчатлари экилди.

Давлат раҳбари шу ерда нуронийлар, адабиёт ва санъат намояндалари билан ҳам суҳбатлашди. Уларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб, ушбу боғнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

- Бугун шаҳарларимизда бўлаётган ўзгаришлар яхши. Лекин қадриятларимизни эъзозлаш, хотира ҳам керак. Илгари бу боғ Тошкентнинг энг машҳур жойи бўлган, ўзига хос рамзларидан бирига айланган. Одамлар бу ерга келиб сайр қилган, ижодкорлар табиатдан завқ, илҳом олган. Талабалар, ёшларнинг энг завқли дамлари шу ерда ўтарди. Бу тарихни ҳозирги кун билан ҳамоҳанг қилишимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев. Миллий боғда мазмунли дам олиш учун ҳамма шароитлар яратилган. Оила ёки дўстлар даврасида сайр қилиш, овқатланиш, шахмат-шашка ва теннис ўйнаш, велосипед ҳайдаш мумкин.

- Ҳаммамиз ўша машҳур киноларимиздаги “Гўзал Тошкент” каби куй-қўшиқларни, ҳофизларимиз ижро этган ашулаларни яхши биламиз, улар қалбимиздан чуқур жой олган, - деди Шавкат Мирзиёев. - Шунинг учун бу боғда ана шундай тароналар доимо янграб туришига эътибор бердик. Ўйлайманки, бу ерда аввалгидек мушоиралар, консертлар ўтказиш, яна кинолар олиш мақсадга мувофиқ. Булар боғимизни янада файзли ва тароватли қилади.

Нуронийлар боғ қайта очилиб, сўлим масканга айлантирилгани учун хурсандлигини билдирди.


Бу ҳам қизиқ

ХДП ҳокимларни аҳолини камситувчи амалиётлардан воз кечишга чақирди

ХДП ҳокимларни аҳолини камситувчи амалиётлардан воз кечишга чақирди

Халқ демократик партияси (ХДП) Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокимининг ободонлаштирилмаган ҳудудларга “Шармандали маҳалла”, …
14:38 / 07.08.2026
Саида Раметова оғир жудоликка учради

Саида Раметова оғир жудоликка учради

Ўзбек киноси ва театрининг таниқли вакили, Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметованинг онаси 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ак…
17:03 / 05.08.2026
Болалардан фойдаланиб олтин қуйма ва валютани яширинча олиб чиқишга уриниш ҳолатлари фош этилди

Болалардан фойдаланиб олтин қуйма ва валютани яширинча олиб чиқишга уриниш ҳолатлари фош этилди

Фуқаролардан бири 450 млн сўмлик олтинни, бошқаси эса 40 минг АҚШ доллар миқдоридаги банкнотларни Ўзбекистондан яширинча оли…
15:52 / 05.08.2026
Қулай шаҳар муҳити — аниқ ечимлар орқали

Қулай шаҳар муҳити — аниқ ечимлар орқали

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жамоат хавфсизлиги
09:11 / 07.08.2026
6 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

6 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

5 август соат 20 дан 6 август соат 20 гача
17:09 / 05.08.2026
Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси вафот этди

Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси вафот этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси, “Бунёдкор” U19 жамоаси бош мураббийи Ҳикмат Ҳошимовн…
15:58 / 07.08.2026
Россияда қийин вазиятга тушган 597 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган 597 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Миграция агентлиги маълумотига кўра, Россияда қийин вазиятга тушиб қолган 597 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. …
09:26 / 07.08.2026
Самарқандда юк машинаси ЙТҲга учраб, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда юк машинаси ЙТҲга учраб, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятида MAN русумли юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳ…
15:51 / 07.08.2026
Ўзбекистон Қирғизистонга ойига 20 минг тоннага яқин нефть маҳсулоти етказиб бериши мумкин

Ўзбекистон Қирғизистонга ойига 20 минг тоннага яқин нефть маҳсулоти етказиб бериши мумкин

Қирғизистон Ўзбекистондан ойига 20 минг тоннага яқин нефть маҳсулоти импорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Ва…
14:37 / 05.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!