Болалардан фойдаланиб олтин қуйма ва валютани яширинча олиб чиқишга уриниш ҳолатлари фош этилди
Фуқаролардан бири 450 млн сўмлик олтинни, бошқаси эса 40 минг АҚШ доллар миқдоридаги банкнотларни Ўзбекистондан яширинча олиб чиқиб кетмоқчи бўлган.
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона пости орқали Ўзбекистондан чиқиб кетаётган аёллардан бири гўдак фарзандининг таглиги орасига салкам 200 гр. оғирликдаги 2 дона олтин қуймани яширганча олиб чиқишга урингани фош бўлди.
Аёлнинг ёнида ҳам божхона назоратига тақдим қилинмаган 70 гр. оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Республикадан яширинча олиб чиқишда тўхтатилган тиллаларнинг жами қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 450 млн. сўмни ташкил қилди.
Яна бир ҳолатда Ўзбекистондан чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси 14 ёшли қизининг эгнидаги кийимлари остида 40 минг АҚШ долларини яшириб олиб чиқмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.
Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар томонидан юз миллион сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишга рухсат этилади.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!