Самарқанд вилоятида MAN русумли юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 6 август куни соат 16:00 атрофида Нуробод тумани “Меҳнаткаш” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 35-километрида юз берган. Самарқанд–Қашқадарё йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси кабинасида тўсатдан ёнғин чиққан.
Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатишга уринган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилган. Шундан сўнг юк машинаси ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!