Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги масалалари бўйича департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Азиз Азимов, шаҳар бошқармалари, мутасадди идоралар ва туман ҳокимликлари раҳбарлари билан биргаликда замонавий, хавфсиз ва ҳаммабоп жамоат маконларини яратишга қаратилган лойиҳалар билан танишди.
Аввало, пойтахт ҳовлиларидаги болалар ва спорт майдончаларига ўрнатиш учун таклиф этилаётган жиҳозлар намуналари кўздан кечирилди. Конструкцияларнинг сифати, хавфсиз қопламаси, жиҳозларнинг узоқ муддатга чидамлилиги, шунингдек, имконияти чекланган болалар ва катталар учун шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мутасаддиларга замонавий хавфсизлик, сифат ва инклюзивлик талабларига жавоб берадиган жиҳозлар ўрнатилишини таъминлаш топширилди. Болалар ва спорт майдончалари номига қурилган объектлар эмас, балки барча аҳоли бемалол фойдалана оладиган тўлақонли масканлар бўлиши керак.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!